Африка қитъасида жойлашган Мали ва Буркина Фасо давлатлари чегарасида отишма юз берди, бунинг натижасида 25 инсон ҳалок бўлди.
Буркина Фасо ҳукумати томонидан берилган маълумотга кўра, Мали чегараси яқинидаги Сари шаҳарчасида икки этник гуруҳ орасида сешанба куни бошланган отишмада ҳалок бўлган буркина фасоликлар сони 25 га етди. Қурбонларнинг кўпчилиги чўпонлар қабиласи бўлмиш Пеул қабиласидан эканлиги ойдинлашди. Улар Догон этник гуруҳи билан билан тортишиб қолишганди.