Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Кўзлар ва кўриш қобилияти ҳақида 23 факт

Дата: 06.05.2024
Автор: admin

Кўзларимиз ранги бизнинг наслимиз ҳақида маълумот беради.

1. Сезиш органларини ичида кўзлар ўзига хос аҳамиятга эга. Инсон организмига қабул қиладиган маълумотларнинг 80% кўзлар орқали ўтади.

 

2. Маълумки одамларга ўзини намоён қилиш мақсадида Григорий Распутин ўзининг нигоҳи устида анча ишлаган. Император Август эса ўз навбатида унинг нигохида одамлар мўжизавий кучни кўришлигини хохлаган.

 

3. Кўзларимиз ранги бизнинг наслимиз ҳақида маълумот беради. Масалан, мовий ранг кўзлар асосан шимолий регионларда учрайди, жигар ранг кўзлар – иқлими ўртача бўлган жойларда, қора кўзлар эса асосан экватор яқинида учрайди.

 

4. Кун ёруғлигида ёки қаттиқ совуқ бўлган вақтда инсон кўзи ранги ўзгариши мумкин.

 

5. Дунёда деярли 1 фоиз инсонларнинг чап кўзининг рангдор пардаси ранги ўнг кўздан фарқ қилади.

 

6. «Мицубиси Электрик» хозирда айрим буюмларда ишлатилаётган микросхемада электрон кўзни ишлаб чиққан. Ушбу кўз инсон кўзи бажарадиган вазифаларни барчасини бажаради.

 

7. Нега инсон ўпишганда кўзларини юмади? Бўса вақтида мия қайта юкланиш сенсорини ўтказади, шунинг учун инсон кўзларини юмиши билан бирга эҳтиросларни камайтиришга харакат қилади.

 

8. Улкан китлар кўзлари оғирлиги деярли бир кг ташкил этади. Бунга қарамай кўпчилик китлар олдида турган буюмларни кўрмайдилар.

 

9. Кўзлар учун энг оддий гимнастика номи "капалак” деб номланади. Тез -тез кўзларингизни пирпиратинг. Монитор олдида кўзларимиз пирпирашни камайтирар экан бу холат эса кўришимизга салбий таъсир қилар экан.

 

10. Инсон кўзи атиги 7 асосий рангларни ажратар экан – қизил, тўқ сариқ, сариқ, яшил, мовий ранг, кўк ранг ва бинафша ранг. Бунга қарамай оддий инсон кўзлари юз мингга яқин тусларни ажрата олар экан, профессионал (масалан рассом) кўзлари эса бир миллионга яқин тусларни ажратар экан.

 

11. Рекорд. Бразилиялик бир инсон кўзларини 10 мм.га кўзларини чақчайтира оларкан. Бу инсон илгари одамларни қўрқитиш билан шуғулланувчи тижорат аттракционида ишлаган экан. Аммо ҳозирда у ўзининг қобилиятлари дунёда эътироф этиш мақсадида фаолият олиб бормоқда ва Гиннес рекордлари китобига ўз номини ёзиб қўймоқчи.

 

12. Жуда тор кийим кўриш қобилиятига салбий таъсир этади. Қон айланиши камайяди ва бу ҳолат кўзларга таъсир қилади.

 

13. Инсон – ягона кўзининг оқи (оқсили) мавжуд бўлган жонзод хисобланади. Хатто маймунларда ҳам кўзлар мутлако қорадир. Бу ҳолат кўзларга қараб инсон эмоциялари мақсадларини билиб олиш учун имконият яратади. Маймунлар кўзларига қараб унинг хислари ва хаттоки қайси томонга қараётганини ҳам билиб бўлмайди.

 

14. Хинд йоглари кўзларни қуёшга, юлдузларга ва ойга қараб даволашади. Уларнинг фикрича қуёш нури кучига етадиган куч йўқдир. Қуёш нурлари кўриш қобилиятини оширади, қон айланишини яхшилайди, инфекцияларни ўлдиради. Йоглар маслахат беришича қуёшни булутлар қопламаган вақтда, яхшиси тонгда кўзларни катта очган ҳолда қуёшга боқиш лозим. Бу ишни кўзлар ёшлангунга қадар қилиш керак. Энг яхшиси бу ишни қуёш чиқиши ёки ботиши вақтида амалга ошириш керак. Аммо кундизи қуёш томонга боқиш керак эмас.

 

15. Психологлар бизни нотаниш инсонларда нима қизиқтиришини аниқлашди. Маълум бўлишича бизни асосан ярқираган қандайдир эмоцияларни чиқарувчи кўзлар диққатимизни олар экан.

 

16. Кўзнинг рангдор пардаси худди қўлларимиз изи сингари такрорланмасдир. Бундан фойдаланмоқчи бўлишди ва айрим мамлакатларда паспорт назорати билан биргаликда кўзнинг рангдор пардаси орқали инсон кимнилигини аниқловчи назорат пунтклари иш туширилди.

 

17. Келажак компьютерларини кўз харакатлари орқали бошқарса бўлади. Бугунги кундаги сичконча ва клавиатура билан бошқариш ўтмишда қолади. Лондон колледжи олимлари кўз қорачиғи харакатланиши ва инсон кўриш қобилияти механизми устидан кузатув ўрната оладиган технология ишлаб чиқишмоқда.

 

18. Кўриш қобилияти жуда кўп ишлаган холда бутун организм чарчоғи пайдо бўлади ва бу ҳолат стресс ҳолати билан тенглаштирилади. Шу ердан бош оғриғи ва чарчоқлиқ хиси келиб чиқади. Компьютер билан ишлайдиганлар кўзлари одатда чоп этилган матн билам ишлайдиганларга кўра кўпроқ чарчайди.

 

19. Кўз 6 кўз мушаклари ёрдамида бурилади. Улар кўзларимизни барча йўналишларда қимирлашини таъминлайди. Шунинг учун биз тезда бир нуқтадан иккинчиси қайд қиламиз ва уларгача бўлган масофани таҳмин қиламиз.

 

20. Юнон олимлари фикрича мовий ранг кўзларнинг келиб чиқиши олов билан боғлиқдир. Юнон донолик маъбудаси мовий кўзли деб аташарди.

 

21. Мушуклар инсон кўриши учун керакли бўлган ёруғлик даражасидан 6 баробар камроқ ёруғликда кўра оларишар экан. Мушукларда кўз тўрпардаси орқасида махсус акс эттирувчи қоплама мавжуд экан. Шу сабабли ҳам уларнинг кўзлари тунда ёниб туради.

 

22. Хайвоналрни ичидан йиртқич ҳайвонни аниқлашни йўли қуйидагича: йиртқичлар кўзлари тумшуқлари олдида ўлжаларини кўриш учун жойлашган бўлади.

 

23. Парадокс, кўзлар матн тез ўқилганда секинроқ чарчайди.

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1420