Перуда соғлиқни сақлаш ходимлари сўнгги икки ой ичида кўршапалаклар тишлаб олган 7 нафар бола қутириш касалига чалиниб, ҳалок бўлишганини маълум қилишди.
Бу болалар мамлакат пойтахти Лимадан 1160 километр узоқликда яшайдиган оилаларнинг фарзандлари экан.
2010 йилда 20 бола ҳам худди шу шаклда ҳалок бўлишган. Янги фалокатларни олдини олиш мақсадида Камана аҳолиси яшайдиган ҳудудга бир гуруҳ шифокорлар юборилади. Бу ҳудудга фақат дерёни кечи етиб бориш мумкин. Ҳукумат дори-дармонлар учун катта маблағ ажратди.