Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Ucell 3G-модемларига чегирмалар эълон қилди

Дата: 03.05.2024
Автор: admin

Ucell уяли алоқа оператори 3G-модемларини арзонлаштирилган нархдаги савдосини эълон қилди.

2013 йилнинг 1 май кунидан бошлаб Ucell Modem ва Ucell Modem plus пакетларига уланиш 30 фоизлик чегирма билан амалга оширилмоқда, деб хабар беради компания матбуот хизмати.

Агар илгари Ucell Modem пакетининг нархи 40 АҚШ доллари, Ucell Modem Plus пакетининг нархи эса 48 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, эндиликда мазкур пакетларни мос равишда 28 ва 33 АҚШ долларига харид қилиш мумкин.

Бундан ташқари, Ucell Modem ва Ucell Modem Plus пакетларини ҳарид қилган жисмоний шахсларга уч ой давомида 1000 МБ бонус тақдим этилади. 
Корпоратив абонентлар эса 30 кунга 2000 Мб бонусга эга бўладилар. Эслатиб ўтамиз, модемларда максимал маълумотларни узатиш тезлиги 72 МБ/с ташкил этади.
Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоиз, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг эътирозидан кейин бу Ucell компаниясининг кетма-кет иккинчи марта нархларни тушириши. Яқинда компания халқаро алоқалар нархларини ҳам пасайтирганди. 

Нархларни ўзаро келишиб оширганликда ҳамда устун мавқега эга эканликда айбланган "Beeline" эса ҳозирча бундай чекиниши қилгани йўқ, аксинча ўзига нисбатан билдирилган эътирозларга қўшилмаслигини эълон қилган.

 Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1237