Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун кучга кирди

Дата: 28.04.2024
Автор: admin


2013 йилнинг 10 апрел куни имзоланган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрири 11 апрел куни кучга кирди. Ушбу қонуннинг мақсади йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.  фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи  муҳофаза этилишини, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки, шунингдек атроф муҳит ҳимоя қилинишини таъминлаш ушбу қонуннинг асосий вазифалари ҳисобланади. Қуйида қонунда белгиланган айрим муҳим жиҳатлар билан танишишингиз мумкин.


Махаллага ҳам масъулият юкланди

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида жамоатчилик иштирокининг муҳимлигини инобатга олган ҳолда мазкур қонун фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширишдаги иштирокига доир модда билан тўлдирилганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.

Демак унга кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари: 

- маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, махсус ваколатли давлат органларига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тадбирларни амалга ошириш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритишга;

- йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тадбирларда иштирок этишга;

- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қарорлар ишлаб чиқилишида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этишга ҳақли деб белгилаб қўйилди.

 

Транспорт воситалари эгалари мажбуриятлари нималардан иборат?

Янги таҳрирдаги ушбу қонунда транспорт воситалари эгаларининг мажбуриятлари янада кучайтирилган ва энди транспорт воситаси эгаси ўз фуқаролик жавобгарлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий суғурта қилиши керак бўлади. Бундан ташқари доимгидек техник жиҳатдан соз транспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни фақатгина тегишли малакага эга бўлган ва тиббий кўрикдан ўтган шахслар бошқаришига ижозат бериш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва экологик хавфсизлик талабларига риоя этиши керак.



Йўлларнинг сифатига ким жавоб беради?

Қонунда йўлларни лойиҳалаш жараёнидан тортиб то уни таъмирлаш босқичларигача жавобгар томонлар аниқ кўрсатиб ўтилган. Жумладан, уларни лойиҳалаш босқичида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги учун жавобгарлик лойиҳани бажарувчининг, қуриш ва реконструкция қилиш босқичларида эса ишларни бажарувчининг зиммасига юклатилади.

Йўлларни таъмирлаш ва сақлашда уларнинг ҳолати йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича мажбурият йўллар қайси юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлса, ўшалар зиммасига юклатилади.

Агар ана шундай шахсларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларини бажармагани оқибатида йўл шароитлари туфайли йўл ҳаракати қатнашчиларига ва транспорт воситасига зарар етса, унинг ўрни мазкур шахслар томонидан қопланади.



Ён-атрофда сервис объектлари

Тасарруфида йўллар бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзига қарашли йўлларда сервис объектларини ташкил этиши лозим. Демак, йўл ҳаракати қатнашчиларининг эҳтиёжларини қаноатлантириш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жойларда сервис объектларини қуриш ва йўл ҳаракати қатнашчиларига бундай объектларнинг мавжудлиги ҳамда энг яқин соғлиқни сақлаш ва алоқа муассасаларининг жойлашуви ҳақида, шунингдек йўлларнинг тегишли участкаларидаги хавфсиз ҳаракатланиш шароитлари тўғрисида ахборот бериш мажбурий қилиб қўйилмоқда.


Техник кўрик мажбурий

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишда бўлган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак. 

Йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлганда эса  транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади. Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.


Юридик шахсларга қандай талаблар бор?

Фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган юридик шахслар ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш учун зарур шароитлар яратиши, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлганда транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймаслиги, ўзига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг сабабларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни кўриши талаб этилади.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини жалб этган ҳолда ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикларини, уларнинг йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмаларини такомиллаштиришга доир тадбирларни ташкил этиши ва ўтказиши лозим.

 

Иш берувчи ўз ходимларига жавобгар

Фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган юридик шахслар ўз ходимларини йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича ўқитиши, уларнинг малакасини ошириб бориши, йўл-йўриқ кўрсатиши ва билимларини текширишини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади. 

Фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган юридик шахсларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича вақти-вақти билан, уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириб, малака имтиҳонини топшириши керак.


Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар қандай ҳуқуқларга эга? 

Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар:

- иш берувчидан ҳаракат йўналиши, ташиладиган юк, ўз ҳаёти ва соғлиғига нисбатан мавжуд бўлган таҳдид тўғрисида, шунингдек ташишни амалга ошириш чоғида зарарли ва (ёки) хавфли омиллар таъсиридан ўзининг ҳимоя қилинишига доир чора-тадбирлар ҳақида ишончли ахборот олиш;

- белгиланган талабларга мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош билан таъминланиш;

- йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича шароитларни яхшилаш билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

- ўз ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган вазият юзага келганда бевосита раҳбарни ёки иш берувчининг бошқа вакилини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда ташишни бажаришни рад этиш;

- йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида малакасини ошириш ва касбий қайта

тайёргарликдан ўтиш;

- меҳнат вазифаларини бажариши чоғида ўз соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши;

- иш берувчининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳуқуққа хилоф қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш каби ҳуқуқларга эга.


Неча ёшда қайси транспорт воситасини бошқариш мумкин?

16 ёш - мотоцикллар, мотороллерларни ва бошқа мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга.

18 ёш - рухсат этилган энг кўп оғирлиги 3500 килограммдан ҳамда ўриндиқлар сони ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари 8тадан ошмайдиган автомобиллар, рухсат этилган энг кўп оғирлиги 3500 килограммдан ошадиган юк автомобилларини бошқариши мумкин.

21 ёш - такси тариқасида фойдаланиладиган автомобилларни, шунингдек йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари 8 тадан ортиқ ўриндиғи бўлган автомобилларни, трамвайлар ва троллейбусларни бошқаришга рухсат этилади.

 

Қандай вазиятда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бекор қилинади?

Ҳайдовчининг соғлиғи транспорт воситасини хавфсиз бошқаришга монелик қиладиган тарзда ёмонлашганлиги тиббий хулоса билан тасдиқланса ёки ҳайдовчи содир этилган ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бекор қилинади. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш суд томонидан қўлланилади.

Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1544