Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 5
Мехмон: 5
Фойдаланувчи: 0

ЮЛДУЗ УСМОНОВА консерти кимга фойда кимга зарар???

Дата: 08.05.2024
Автор: daminiki

2012 йил 10 декабрь куни Тошкентдаги "CITY MAKON” кўнгилочар мажмуасида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг мухлисари билан учрашуви бўлиб ўтган эди.

    Мазкур тадбир uzbek-radio.com интернет радиоси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган бўлиб, куни кеча унинг видео тасвирлари ҳам интернетга жойлаштирилди. 
    Шу куни кўплаб мухлислари ва ўзбек санъатининг баъзи таниқли вакиллари билан жонли мулоқот ўтказган Юлдуз Усмонова ўзига берилган қатор саволларга жавоб берди. Жумладан, 2012 йилда бир неча таниқли санъаткорларнинг никоҳ тўйларида хизмат қилган примадонна машҳур киноактёр Улуғбек Қодировнинг тўйида, остонадан орқасига қайтиб кетганига, тўйда санъаткорлар учун ўрнатилган мусиқий аппаратура яроқсиз бўлганини сабаб қилиб кўрсатди. Шунингдек, у "Қачон Тошкентда концерт берасиз?", деган саволга, "Буни Дружбани  ("Истиқлол" санъат саройи) калити кимда бўлса ўшандан сўраш керак", - деб айтди. 
    Тадбир давомида кўплаб саҳна кўринишлари намойиш этилди, жумладан хонанданинг фан клуби аъзолари унинг ўзи ва бошқа бир қатор санъаткорларни пародия қилиб чиқишди.
    Юлдуз Усмонова залда йиғилган мухлислар ва томошабинлар саволларига жавоб қайтарар экан, Нилуфар Усмоновага куёви ҳақида ҳеч кимга оғиз очмасликни буюрганини, режиссёр Баҳодир Йўлдошев суратга олган "Devam-devam" видеоклипи сценарийси ва саҳна кўринишлари умуман ёқмагани учун ундан воз кечганини, қўшиқчи Райҳоннинг санъатини эмас, балки одамийлиги ва тарбиясини ҳурмат қилишини, сир сақлай олмаслиги ва бировдан яширадиган сири ҳам йўқлигини, қизи Нилуфарга "ноқулай пайтда" ҳомиладор бўлиб қолганини айтиб берди. 

    Учрашувда халқ артисти ўз одатига содиқ қолган ҳолда ўзбек санъатининг оғриқли нуқталарини яна бир бор тилга олди. "Мен доим курашаман, бир бошга бир ўлим" - дейди Усмонова, санъат оламида "адашиб" юрганларга қарата. Унинг айтишича, "Бугун санъатни ўзини бозорга солаётган модел қизлар эгаллаб олган, ҳақиқий истеъдод эгалари эса эътибордан четда қолиб кетяпти, чунки улар бадавлат эмас-да....". 

 


manba: darakchi.uz

 

Прикрепления: Расм 1 · Расм 2
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 962