Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

ЯШАСИН, ЭЗГУЛИК! МЕҲРИБОНЛИК ЎЛМАСИН!

Дата: 06.05.2024
Автор: admin

Айни вақтда Ўзбекистон ногиронлар жамияти мамлакатимиздаги энг йирик нодавлат нотижорат ташкилотлардан бири бўлиб, 107 минг ногиронни бирлаштиради. Ўзбекистонда эса жисмоний имкониятлари чекланган инсонлар сони 2 миллиондан ортиқ.

Куни кеча "Дедеман” меҳмонхонасида шу жамиятнинг аёллари учун 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан мусиқий кеча ташкил этилди. Санъатимизнинг севимли юлдузлари иштирок этган байрам тадбири ҳақида Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг ташкилий ишлар бўйича мутахассиси Нодира Тиллаева шундай дейди:

-"Барчаси сизлар учун азиз аёллар!” деб номланган ушбу дастурни ҳаммамиз биргаликда ташкил этдик. Ногиронлар қўлидан ҳам анча-мунча иш келишини исбот этдик. Байрамда юртимизнинг турли чеккаларидан келган 120 та жисмонан нуқсони бор одамлар иштирок этди. "Тошавтотранс” уюшмаси, "Дедеман” меҳмонхонаси ходимлари яқиндан кўмак берди. Тошкент вилояти, Қибрай тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати ходимлари  моддий ёрдамини аямади.  Тадбир фақат ўйин-кулгудан иборат эмас. Ногирон болалар ҳеч кимнинг ёрдамисиз ўзлари танловлар ўтказишди. Севимли хонандаларимизни ҳам ўзимиз таклиф этдик. Сардор Раҳимхонни кўриб, ҳайрон қолдик. У ишлари кўплиги боис кела олмаслигини айтганди-да! Улуғбек Раҳматуллаев, "Уммон”, "Манго”, Умаржон Шамсиевларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бизнинг жамиятимизда истеъдодлилар роса кўп. Масадан, Сабоҳат Одилова шеър ва ҳикоялари турли газеталарда нашр этилса, Шоҳида Қосимованинг шеърларини ёдлаб ҳам олганмиз,  Шаҳло Эрматова қўшиқ куйлашни яхши кўради, Қудрат Муродалиев эса актёрликка қизиқади. Кейинги тадбирларимизда уларнинг моҳирона чиқишларидан ҳам баҳраманд бўламиз!

Хулоса ўрнида айтмоқчимизки, шундай эзгуликлар яшасин! Меҳрибонлик ўлмасин! Бу юртда ҳеч ким меҳрга муҳтож,  қалби ўксик бўлмагай! Ахир, ўзбекдай бағри кенг халқ бор экан, ҳеч ким ёлғизланиб қолмайди!

САРДОР РАҲИМХОН, УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ, "УММОН", "МАНГО", УМАР ШАМСИЕВ МЕҲРИНИ ҚЎШИҚЛАРИ ИЛА УЛАШДИ!

ЎЗБЕКИСТОН НОГИРОНЛАР ЖАМИЯТИ АЁЛЛАР УЧУН АЖОЙИБ БАЙРАМ ТАШКИЛ ЭТДИ!




Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 766