Ucell компанияси Янги йил байрами кунларида амлга оширилган қўнғироқлар ва СМСларни ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, 31 декабрдан 1 январга қадар Ucell абонентлари бир-бирларини янги йил билан қутлаш учун умумий давомийлиги 333 миллион дақиқага тенг бўлган 125 миллиондан зиёд қўнғироқларни амалга оширдилар.
Шу билан бирга "суҳбатлашиш”нинг энг авж нуқтаси 31 декабрнинг 21:00 дан 1 январнинг 03:59 даврига қадар бўлган вақтга тўғри келган. Айни шу дақиқаларда давомийлиги 55 миллион дақиқани ташкил этган 18 миллионта қўнғироқлар қайд этилган.
Шунингдек, абонентлар 25 миллионта SMS хабарларни йўллаганлар. Улардан 6 миллиондан ортиқ SMS лар 31 декабрнинг 23:00 дан 1 январнинг 02:00 даврига қадар бўлган вақтда йўлланган.
Янги йил оқшомида Ucell Call-center ходимлари алоқа ва компания хизматларига тааллуқли бўлган 30 400 дан зиёд қўнғироқларга жавоб берганлар ва мижозларнинг талабларини қондирганлар.
«Суткасига 24 соат узлуксиз ҳамда тинимсиз фаолият кўрсатган компания техник ходимларининг юқори маҳоратлари туфайли компания тармоғи юкланишга дош берди ҳамда компания абонентлари учун узлуксиз алоқа тақдим этилди», - дейди Ucell Техник директори Гуркан Арслан. «Биз доимо ўз мижозларимиз ҳақида қайғурамиз ҳамда кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини оширишга харакат қиламиз».
«Фурсатдан фойдаланиб бизнинг уяли алоқани танлаган ҳамда Ucell билан бирга ўз яқинлари ва қадирдонларига қувончли табрикларни тақдим этган барча абонентларимизга миннатдорчилик билдиришни истардим. Бугунги кунда компания катта эътиборни алоқа ва компания хизматларининг сифати яхшиланишига қаратмоқда», - деди Ucell корпоратив алоқалар бўлимининг раҳбари Даврон Азизов.
manba: ucell.uz