Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

“Янги авлод-2012” фестивали учун аризаларни қабул қилиш бошланди

Дата: 05.05.2024
Автор: admin
Фонд Форум "Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалига аризалар қабули бошланганини эълон қилади.

2004 йилдан бери ўтказилиб келинаётган мазкур танловга ҳужжатлар 2012 йилнинг 1 июлидан то 1 октябрига қадар "Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказларида ҳамда "Камалак” болалар ташкилотининг туман ва шаҳар бўлимларида қабул қилинади.

Фестивалда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ижодий жамоалари ёки алоҳида номзод сифатида классика, вокал, миллий чолғулар, тасвирий санъат, шеърият, адабиёт ва театр сценарийси каби йўналишлар бўйича ўз истеъдодларини намойиш этишлари мумкин.

Анъанавий "Янги авлод" болалар ижодиёти фестивали - бу катта байрам. Унда болалар санъатнинг турли йўналишлари бўйича ўз қобилиятларини намоён этишлари мумкин. Бундан ташқари у мамлакатимиздаги истеъдодларни кашф этиш имконидир.

Бу йил саккизинчи бор ўтказилаётган лойиҳа Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 98 минг нафар иштирокчини бирлаштирди, улардан 2968 нафари фестиваль ғолиблари бўлишди. Фонд Форум кейинчалик ҳам фестиваль ғолибларини қўллаб-қувватламоқда, уларга турли халқаро тадбирларда иштирок этиш имкониятини яратиб беряпти.

"Янги Авлод" лойиҳасининг муваффақияти Тошкент ва Самарқандда шу номли Болалар ижодиёти марказларининг очилишга туртки бўлди. Бугунги кунда бу Марказларда 2000 га яқин болалар компьютер саводхонлиги, актёрлик маҳорати, мусаввирлик, каштачилик, қўшиқ санъати, рақс, шахмат каби йўналишлар бўйича сабоқ олмоқда.

Маълумотлар учун телефонлар: (99871) 233-66-09, 233-26-91.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 709