Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Янги ҳафта ёғингарчилик билан бошланади

Дата: 28.04.2024
Автор: admin


14-17 апрель учун об-ҳаво маълумоти


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14 апрелда жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
15-17 апрель кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан шарққа томон 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади. 14 апрель куни шамол 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 14 апрель куни кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ, 15-17 апрель кечаси 3-5 даражагача тушиб кетади, кундузи эса 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.


БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғмайди. Бироқ 15 апрель куни ёмғир ёғиши мумкин, жойларда кучли шамол эсади.
Ғарбдан шарққа томон 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади. 14-15 апрель кунлари шамол 15-20 метр/сониягача зўраяди.
Ҳарорат 14-15 апрелда кечаси 12-17 илиқни ташкил этади, 16-17 апрель кунлари эса 3-5 даражагача тушиб кетади. 14 апрель кундузи 25-30 даража илиқ бўлади. 15-17 апрелда ҳарорат 12-17 даражагача тушади.


ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгарувчан бўлади. 14 апрель куни ёмғир ёғмайди. 15-17 апрелда ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан шарққа томон 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади. 15-16 апрелда жойларда шамол 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 14-15 апрелда кечаси 10-15 даража илиқни ташкил этади, 16-17 апрель кунлари эса 3-5 даражагача тушиб кетади.
14 апрель кундузи ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқ бўлади, баъзи жойларда 30 даражагача кўтарилиши мумкин. 15-17 апрелда ҳарорат 12-17 даражагача тушади.


ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво булутли бўлади. 14 апрель куни ёғингарчилик бўлмайди. 15-17 апрелда ёмғир ёғади, 15 апрелда баъзи жойларда кучли ёғингарчилик кузатилади.
Ғарбдан шарққа томон 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади, 15-16 апрель кунлари 15-20 метр/сониягача зўраяди.
Ҳарорат 14-15 апрель кунлари кечаси 12-17 даража илиқни ташкил этади, 16-17 апрелда 5-10 даражагача тушиб кетади. 14 апрель куни кундузи  28-33 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 15-17 апрелда ҳарорат 13-18 даражагача пасаяди.


АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14 апрель куни ёмғир ёғмайди. 15-17 апрелда эса ёғингарчилик бўлади, 15 апрелда баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши зўраяди.
Ғарбдан шарққа томон 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади. 15-16 апрель кунлари 15-20 метр/сониягача кучаяди.
Ҳарорат 14-16 апрель кунлари кечаси 10-15 даража илиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати 17 апрелда 5-10 даража илиқни, 14 апрель куни кундузи  25-30 даража илиқни ташкил этади, 15-17 апрелда ҳарорат 12-17 даражагача тушиб кетади.


РЕСПУБЛИКАМИЗНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво булутли бўлади, 14 апрель куни ёмғир ёғмайди. 15-17 апрель куни эса ёғингарчилик бўлади, 15 апрель куни баъзи ҳудудларда кучли ёмғир кузатилади.
Ғарбдан шарққа томон 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади. 15-16 апрель кунлари 15-20 метр/сониягача зўраяди.
Ҳаво ҳарорати 14-15 апрель кунлари кечаси 7-12 даража илиқни ташкил этади, 16-17 апрелда 2 даража совуқ – 3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 14 апрель куни кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 15-17 апрелда ҳарорат 8-13 даражагача тушиб кетади.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ 

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14 апрел куни кечаси 12-14, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
15 апрелада кечаси ва кундузи 13-15 даража илиқ бўлади, ёмғир ёғади. 16-17 апрелда ҳарорат 12-17 даражагача тушади.

 

Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 965