Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

ЯНА "МТС" МАВЗУСИ: ЯШИРИЛГАН МИЛЛИАРДЛАР & МИЛЛИОНЛАБ МИЖОЗЛАРГА ХИЗМАТНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ ХАВФИ!

Дата: 05.05.2024
Автор: admin

Кўза кундамас, кунида синади деб бежизга айтмаса керак. Катта бизнеслар, катта муносабатлар ортида аслида катта муаммолар ётади деб айтганди бир кўпни кўрган одам. Ҳақ гапни айтган экан. "МТС-Ўзбекистон” уяли алоқа компаниясига дахлдор жиддий маълумотлар унинг нуфузини аллақачон чиришига "хизмат” қилишни бошлади!

Бош прокуратура баёнотига кўра, компания фаолиятига дохил жиноят иши олиб борилиши натижасида қонунларнинг қўпол тарзда бузилиши, пулларни "ювиш”, фойдани бекитиш, лицензиясиз равишда иш юритиш, солиқларни тўлашдан бош тортиш кабилар аниқланган.

Баёнотда дастлабки текширув натижасида "Ўздунробита” ширкати 150 миллиард 779 миллион сўмдан кўпроқ солиқларни тўламагани, савдо юритиш қоидалари 832 миллион сўм миқдорида бузилгани ва 15,5 миллион доллар миқдоридаги хорижий валюта яшириб қолингани аниқ далиллар асосида келтириб ўтилади.

2009-2011 йиллар мобайнида компаниянинг жиноий тадрижини амалга оширишда қуйидаги фирмалар "хизмат кўрсатади”: «Lapescara balamore», «Hayotxon servis plyus», «Asia agro food export», «Agro time group», «Polati qorgon qurilish», «Abdujafar savdo», «West Elektrik qroup», «Abujafar savdo plus», «Elektro Jihoz Nur savdo», «Exad Lancer», «Sib Nosir», «Zolotoy Modern Servis» ва бошқалар. (30,2 млрд. сўм миқдорида).

Маълумотларга қараганда, компания директори Беҳзод Аҳмедов "текшир-текшир”лар "ҳид”ини сезибоқ, Ереван шаҳрига қочиб қолишга улгурган. У ерда "МТС” ОҲЖнинг вице-президенти О.Распопов билан биргаликда яширинча равишда Москвага учиб келиб, "катта” раҳбар "қанот”лари остига бекинган.

МТС" жамоатчилик билан ишлаш бўлими раҳбари Елена Кохановскаяга кўра, айни пайтда мамлакатнинг 94 фоиз ҳудудида 9 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатаётган компаниянинг ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқига эга икки ходими вақтинчалик директор вазифасини бажарувчиси Радик Даутов ва молиявий раҳбари Темирмалик Алимовларнинг ҳибсга олиниши компания фаолиятини тўхталиши хавфини туғдирмоқда.

Сиртдан айблов эълон қилинган Беҳзод Аҳмедовга Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган.

Жиноят жазосиз қолмайди. Воқеаларни кузатишда давом этамиз!

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1029