Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 8
Мехмон: 8
Фойдаланувчи: 0

Исроил муқобил энергия манбааларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Дата: 05.05.2024
Автор: admin
Тикланувчан энергия бўйича исроиллик экспертлар Ўзбекистонга ташриф буюришди ва сохага оид қатор учрашувлар ўтказишди.  

– Ўзбекистон муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича юксак табиий салоҳиятга эга, – дейди Исроилнинг MAShAV халқаро ташкилоти илмий ходими Евгений Призант. – Юртингизда қуёшли кунлар узоқ давом этади, шамол доимий эсиб туради. Шунингдек, биогаз имкониятларидан ҳам кенг фойдаланиш мумкин. 

Учрашувлар давомида исроиллик эксертлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар ва муқобил энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифларни кўриб чиқдилар. 

Айни пайтда табиий ресурсларни асраш ва муҳофаза қилиш, энергетика соҳасини ривожлантириш, муқобил ёқилғи манбаларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. "Навоийзот” корхонасида хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда қуёш энергияси асосида ишлайдиган қурилмаларни яратишда муҳим восита ҳисобланган кремний ишлаб чиқариш технологияси ўзлаштирилмоқда. Тошкентда Қуёш энергияси халқаро институти ташкил этилгани илмий ва амалий тадқиқотлар кўламини янада кенгайтириш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. 

Қуёш ва бошқа қайта тикланувчи табиий энергия манбаларидан барқарор фойдаланиш истеъмолчиларни узлуксиз энергия билан таъминлаш билан бир қаторда глобал экологик муаммоларнинг салбий таъсирларини камайтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда Муқобил ёқилғи ва энергия корхоналари уюшмаси ташкил этилгани бу борада амалга оширилаётган илмий ва амалий ишларни мувофиқлаштириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, халқаро алоқаларни кенгайтиришда ўз самараларини бермоқда.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 745