Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Иккита янги телеканал иш бошлади

Дата: 07.05.2024
Автор: Madina

2013 йил 21 мартга қадар 6 соатдан эфир узатилади.

2012 йилнинг 31 декабрь куни соат 19:00дан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида иккита янги – "Маданият ва маърифат” ҳамда "Дунё бўйлаб” телеканаллари ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида бўлиб ўтган брифингда мазкур янги каналларнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

"Маданият ва маърифат” телеканали ижодкорларининг асосий мақсади миллий маданиятимизни асраб-авайлаш, ривожлантириш, аҳолининг маданий ва маърифий савиясини янада ошириш борасида олиб борилаётган улкан ишларни кенг тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодда илмий кашфиёт ҳамда билим олишга, маданий қадриятларга қизиқишни кучайтириш, илмий-оммабоп ва маданий-маърифий теледастурларни яратиш, рақамли ва мультимедиали технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг маданий ва илмий ҳаётига оид муҳим воқеалар тўғрисида аҳолини ҳар томонлама хабардор қилиб боришдан иборатдир.

”Дунё бўйлаб” телеканали эса халқаро ҳамжамият ва мамлакатимиз аҳолисига Ўзбекистоннинг ноёб туристик салоҳияти, экологик туризмнинг имкониятлари ва ривожланиш даражаси ҳақида кенг маълумот бериш, илмий-оммабоп ҳамда маърифий дастурларни тайёрлаш, уларни хорижий каналларда тарқатиш каби вазифаларни амалга оширади. Томошабинлар ушбу канал орқали, тарих, география ва дунё мамлакатлари ҳаёти, жаҳон халқларининг ўзига хос анъана ва маданияти, наботот ва ҳайвонот олами ҳақида ҳам хабардор бўлиб боради.

Маълумотларга кўра, ушбу икки телеканал Наврўз байрамига қадар кунига 6 соатдан эфирга чиқади. 21 мартдан эътиборан эса, улар ҳам бошқа телеканаллар сингари тун-у кун фаолият олиб бориш режимига ўтади. Бу ҳақда брифингда иштирок этган ЎзМТРК раиси биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов маълум қилди.

 

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 683