Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Гўшт маҳсулотлари сотувчиларига талаблар юмшатилди

Дата: 28.04.2024
Автор: admin

Қишлоқ ва сув хўжилиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлигининг 22 апрелдаги қарорига мувофиқ, расталар ва савдо нуқталарида гўшт маҳсулотларини сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган жисмоний шахслар гўшт маҳсулотларини сотиш билан шуғулланганда санитария ҳамда ветеринария-санитария шартномасига эга бўлиши керак, деган талаб олиб ташланди.


Юридик шахслар эса фақатгина санитария шартномасига эга бўлишининг ўзи кифоя қилади.


Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фармон билан стационар савдо нуқталарида гўшт маҳсулотларини сотиш учун ветеринария-санитария шартномасини тузиш бекор қилинди.

Ўз навбатида, гўшт маҳсулотларини фақатгина барча санитария талабларига жавоб берадиган, музлаткич билан таъминланган ва санитария шартномаси тузилган стационар савдо нуқталарида сотишга рухсат берилади.


Аввал бўлганидек, гўшт маҳсулотларини сотувчи ходимлар, ишга киришдан аввал тиббий кўрикдан ўтишлари талаб этилади. Лекин энди уларнинг ветеринария-санитария курсларида ўқиши мажбурий эмас.


Мазкур қарор 29 апрелдан кучга кирди.

 Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 663