Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

ГУЛНОРА КАРИМОВА – ЙИЛНИНГ ЭНГ МУҲИМ ИНСОНИ!

Дата: 08.05.2024
Автор: admin

Ақлли, зукко, теран фикрлайдиган аёл. Тан олсангиз ё олмасангиз замон исботлаётган ҳақиқат ҳам шу!

Унинг президент бўлишга интилиши бор ё йўқлиги ҳақидаги қизиққанларга ажойиб жавоби:

"Агар худони кулдирмоқчи бўлсанг, беш дақиқадан кейин нималар содир бўлишини айт!”

"Яна бир бор сочим майда ўринг Отам”... ички нидо бор эди қўшиқда.

M&TVA. Ҳамма кутгани бўлмади саҳнада. Клиплари зангори экранда тинмаган "Round Run” ё "How dare”? Гугуша инглиз тилидаги хитга айланган бирон қўшиғи билан эмас, омма кутмаган миллий нола билан жонланган хонишини дард билан куйлади. Нолавий хатолик излагандан кўра, дардларига ошно тутиниш жуда мароқли эди. У ҳофиза бўлиб, қалбидагиларни бўлишди гўё... Эгнида махсус тикилган миллий либос, қўшиққа мос саҳна кўриниши – дид билан яратилган уйғунлик томошабинни хаёлга чулғайди. Бир пайтнинг ўзида куйчининг отасига бўлган муҳаббати ва ўз падарингизга муносабатингиз ҳақида ўйлайсиз. Юрт отасига Янги Йилда бундан ортиқ байрам туҳфаси бўлмаса керак!

Гулноранинг бугунги қилаётган ишлари унга нисбатан қарашларимизни бутунлай ўзгартириб юборди. Унинг васийлигидаги биргина Фонд Форумни олайлик. Ташкил топганидан ҳозирги кунга қадар 2000 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириб, 7 миллиондан ортиқ инсонни жалб этгани ҳаётни ўзгартира олганидан дарак эмасми?! Гулноранинг ўзгалар корига ярай олаётгани қадрли. Болалар, ёшлар, аёллар, кексалар – жамиятнинг ҳамма қатлами у амалга ошираётган лойиҳаларнинг у ё бунисидан манфаатдор бўлмоқда. Демак, эзгу ишлар ўз натижаси эга.   

Гулнора Каримова – Йилнинг энг муҳим инсони. Бу шунчаки эътироф эмас, замон айтаётган ҳақиқат. Унинг янги ғоя ва лойиҳалари амалда исботини топмоқда, ижод қиляпти, яратяпти, ёрдам қўлини чўзяпти...2012-йилдаги сарҳисоб талай. Ибратли инсонга қараб интилиш эса хайрлидир.

2013-йилда ҳам Гулнорадан кутадиганларимиз анча...Унга ишонамиз.

 

GULNORA KARIMOVA-OTAJON [MP3NI KO'CHIRISH]




Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1503