Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

«Гулисан» қўшиғи Юлдуз Усмоновани ўзбек телеканалларига қайтарди

Дата: 28.04.2024
Автор: admin

6 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг клипи Ўзбекистон телеканалларида намойиш этилади. Бу ҳақда Shov-shuv.uz хабар бермоқда. STV хабарига кўра, бу ҳақда хонанданинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар тарқатган.

Хабар беришларича, янги ҳафтада Ўзбекистоннинг TVM, Forum TV ва NTT телеканалларида Юлдуз Усмонованинг «Гулисан» номли қўшиғига олинган видеоклип намойиш этилади. Юлдуз Усмонованинг сўзларига кўра, клипни суратга олиш ишлари «анча машаққатли» кечган. Клипга хонанданинг турмуш ўртоғи Мансурбек режиссёрлик қилган бўлиб, унда 15 ёшли 30дан зиёд балерина иштирок этган.

STV’нинг ёзишича, бу Юлдуз Усмонованинг сўнгги 6 йилда Ўзбекистон телевидениесида илк бора чиқиши бўлади. «2007 йилда Тошкентда сўнгги бор концерт берган Усмонова ўтган йилларни дунёнинг турли мамлакатларида, асосан, Туркияда ўтказди», – деб ёзади Самарқанд телевидениеси сайти.

Shov-shuv.uz’нинг хабар беришича, «Гулисан» деган қўшиқни куйлаганидан сўнг Юлдуз Усмонованинг «омади чопди». «Суғдиёна» газетасининг хабар беришича, қўшиқ 26 январдан Ўзбекистон радиоканалларида берилиши бошланган. Darakchi.Uz’нинг ёзишича, бу қўшиқ «Фонд Форум» васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовага аталган бўлиб, хонанда бу қўшиғини Янги йил кечасида «Гулнора учун совға сифатида» тақдим этган.

Юлдуз Усмонованинг Sayyod.Uz блогига берган интервьюсига кўра, Гулнора Каримова «бундан аъло қўшиқ ва бундан аъло клипга лойиқ». Хонанданинг айтишича, ушбу қўшиқни ижро этишни одамлар ундан тўйларда ҳам илтимос қилишни бошлашган.

Shov-shuv.uz’нинг ёзишича, Юлдуз Усмонова сўнгги вақтларда «Фонд Форум» тадбирларида жуда фаол бўлиб қолган. «Ҳатто 5 май куни «Асрлар садоси» фестивалида иштирок этиш учун Юлдуз Нью-Йоркдаги 4 май куни ўтказилиши режалаштирилган гастролини ҳам бошқа кунга кўчиртирди ҳам», – деб ёзади интернет-нашр. Sayyod.Uz: «Юлдуз Усмонова ва Гулнора Каримова ўртасида илиқ муносабатлар мавжудлигини ҳам эътироф этиш зарур», – деб ёзган бўлса, «Суғдиёна» газетаси хабарига кўра, 28 март куни Гулнора Каримова Усмонованинг Дубайдаги концертида меҳмон бўлиб, хонанда ўз совғасини топширган.

Юлдуз Усмонованинг TVM, Forum TV ва NTT телеканалларида «Гулисан» қўшиғига ишланган клипидан бошқа клиплари ҳам намойиш этиладими-йўқми, «Гулисан» клипи ЎзМТРКга кирувчи телеканалларида намойиш этиладими-йўқми – бу тўғрисида маълумот берилмаган. Шоу-бизнесга ихтисослашган Ўзбекистон сайтларида Юлдуз Усмонова клиплари нима учун 6 йилдан бери мамлакат телеканалларида намойиш этилмагани тўғрисида ҳам ахборот берилмаган.


Manba:Kun.Uz

 

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 932