Николя Саркозининг бир кунлик тамаддиси 15 000 долларни ташкил этади! Бу Буюк Британия Қироллиги саройига худди шу мақсадда сарфланадиган маблағдан ҳам бир неча баробар кўп дегани! Энг қизиқарлиси, Саркози жаноблари овқат танламайди ва май ҳам ичмайди. Ушбу харажатлар президент севиб истеъмол қиладиган шоколод ва конфетлар учун тўланади. Карла Бруни, президентнинг учинчи рафиқаси, турмуш ўртоғининг бундай "ёмон” одатини яхши билади ва курашишни бошлаб юборган. Бунинг самараси ўлароқ, мамлакатнинг биринчи Оиласида ширинликка ўчлик таъқиқланди! Президентга қийин бўлди: у шоколоддан барибир воз кеча олмаяпти, бироқ, кунлик харажатларини ҳукумат бюджетидан қопламасдан ҳам иложи йўқ! )