Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Фермерга томчилаб суғориш мажбурияти юклатилади

Дата: 28.04.2024
Автор: admin

Ўзбекистон Репсубликаси Президенти Ислом Каримовнинг қарорига мувофиқ 2013-2017 йилларга мўлжалланган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш давлат дастури маъқулланди.


Ҳужжатда, шунингдек, белгилаб қўйилдики, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб ижроия ҳокимияти органлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фермерлар ўртасида тузиладиган мева-сабзавот, узум ва полиз экинлари етиштириш учун ер майдонлари ажратиш бўйича ижара шартномаларида томчилаб суғориш ва бошқа сув тежаш технологияси тизимини жорий этиш бўйича сармоявий мажбуриятлар кўриб чиқилиши зарур, деб ёзади Norma.uz.


Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаментининг янгиланган тузилиши ҳам тасдиқланди. Ушбу тузилмда Департамент таркибида мелиоратив ишларни техник кузатув худудий гуруҳларини ташқил этиш кўзда тутилган. Ушбу гуруҳларга жойларда мелиоратив ишларнинг сифатини, уларнинг ўрнатилган норма ва лойиҳа парамтрларига мувофиқлигини техник назорат қилиш ҳамда бажарилган ишлар ҳажмини ўлчаб бориш каби вазифалар юклатилган.

 

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Президент Қарорига киритилган ўзгартишлар билан жамғарма функциялари тартибга солинди ва жамғарма Кенгашининг ваколатлари кенгайтирилди. 


Хусусан, жамғармага "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясидан ажратилган мелиоратив техникалари, машиналари ва механизмлардан фойдаланиш ҳолати бўйича тушунтириш талаб қилиш ҳуқуқи берилди. 

  Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 810