Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 5
Мехмон: 5
Фойдаланувчи: 0

"Фазовий кема" “Apple” учун 5 миллиард долларга тушади

Дата: 28.04.2024
Автор: admin

"Apple” компанияси фазо кемаси шаклидаги бош офис қурилиши учун қарийб 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Хабарларга қараганда, ушбу лойиҳа учун Стив Жобс ўз вақтида 3 миллиард доллар сарфлаш ниятида бўлган, аммо лойиҳанинг ўзига хос ёндашуви нархнинг анча кўтарилишига сабаб бўлаётир.

Маълумотларга кўра, "фазовий кема” деб ном олган компаниянинг янги офиси 2016 йилда қуриб битказилади. Қурилажак янги бино атрофида ям-яшил боғ барпо этиш мўлжалланмоқда. Хуллас, бундай гўзал манзарани яратиш ўзига хос дид ва анча сармоя талаб этади.

Ушбу иншоот офис ва тадқиқот марказлари, шунингдек, мингта ўринга мўлжалланган катта аудияторини, фитнес марказини ҳам ўз ичига олади. Мазкур бош қароргоҳга "Apple”нинг 12 мингга яқин ходими "кўчиб ўтиши” режалаштирилмоқда. Компаниянинг Купертинодаги ҳозирги бош офиси 2800 нафар ходимни сиғдира олади, қолган 6700 киши бошқа биноларни ижарага олган.

Мутахассисларнинг айтишича, ушбу антиқа ва муҳташам "фазовий кема” биноси дунёдаги энг кўркам иш офисларидан бири бўлади.

 Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 3909