Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Эртага "Оскар" тақдимоти!

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Эртага Лос-Анжелесда "Оскар” мукофотининг навбатдаги тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Номзодлар эълон қилинган

Дунёдаги энг нуфузли киномукофотининг тарихи узоқ 1929 йилга бориб тақалади. Ўша йили Америка санъат киноакадемияси уюштирган тадбирга уч юзга яқин киноматографчилар жам бўлади. Йиғилиш давомида академия президенти Дуглас Фэрбенкс ҳамкасбларига овозсиз "Парвоз” кинотасмасининг мисли кўрилмаган муваффақияти ҳақида сўз очиб, уни йилнинг энг яхши фильми деб эълон қилади. Лекин бу тадбирга ҳамкасбларнинг навбатдаги йиғини деб қаралади ва матбуот вакиллари таклиф этилмайди. 1953 йилга келиб эса киночиларнинг бу тадбири бутун бошли тақдимот маросимига айланади ва телевидениеда ҳам намойиш этилади. 

Қизиғи, мукофотнинг расмий номи "Хизматлар учун Академия мукофти” деб аталади, "Оскар” эса кинотасма ғалтагига ўрнатилган олтин рицарнинг исми бўлиб, кейинчалик бу маросим рамзига айланиб қолди. 

Айтишларича, ўттизинчи йилларнинг ўрталаригача ҳайкалчага ном берилмаган. Бир куни академия кутубхоначиси ҳайкалчага қараб, "Вой, бу менинг Оскар амакимга куйиб кўйгандек ўхшар экан-ку!” деб хитоб қилади. Кейинчалик актрисалардан бири буюк Кэтрин Хепбернга мукофотни топшира туриб, "Тезроқ кела қол, Кэтрин! Оскаринг кутиб қолди!” деб ҳазиллашади. Шу-шу ҳайкалчанинг номи Оскар бўлиб кетади. 

Тақдимот ҳангомалари

"Оскар”дек жиддий тадбирда ҳам кутилмаган кулгили ҳодисалар рўй бериб туради. Бунга кўпинча номздоларнинг ўзи сабаб бўлишади. Машҳурлар овоз бериш натижасини кутиб қаттиқ асабийлашганларидан, ўзларини ғалати тутишади. Кейинчалик эса бу ишларидан ўзлари кулиб юришади.

·1982 йилда Мэрил Стрип мукофотни қабул қилиб олиш учун нарх ёрлиғи осилиб турган куйлакда югуриб чиққан. 

Яна бир гал эса актирса ҳаяжонланганидан ҳайкалчани ювиниш хонасида унитиб қолдирган.

·1998 йилда Жеймс Кэмерон "Титаник” фильми учун мукофотни қўлга киритгач, "камтар”лиги тутиб, "Мен дунё қиролиман!” деган ва залдагиларнинг кулгисига сабаб бўлган.

·2007 йилда эса Мартин Скорсезе ғолиблар ичида ўз номини эшитиб, бошловчидан "Адашмадингизми, яна бир марта яхшилаб ўқинг-чи?” деб сўраган. 

·"Оскар-2008” бошловчиси эса самолёт "жинниси” Жон Траволтани саҳнага чақиришдан олдин "Калифорниянинг "Боинг-707” учувчиси, самолётингизни кириш эшиги ёнидан олиб, саҳнага чиқинг!”  деб аския қилган. 

"Оскар” дўстликка тўсиқ бўлолмайди

Жорж Клуни ўзининг яқин дўсти ва "Оскар” пойгасида бош рақобатчиси бўлган Брэд Питтга қалтис ҳазил қилди.

Тиззасидан жароҳат олгани сабаб Брэд сўнгги пайтларда ҳассасиз кўчага чиқолмайдиган бўлган. Дўстига тақлид қилган Жорж Клуни "Олтин глобус” тақдимот маросимига ҳассага суяниб кириб келди ва барчани кулдирди. Лекин бу ишни дўстига далда бериш учун қилдими ёки бу юлдузона ҳазилмиди, ҳеч ким тушунолмади.

2012 йилнинг асосий номзодлари

Энг яхши эркак роли учун:

Жорж Клуни "Авлодлар”

Брэд Питт "Ҳамма нарсани ўзгартирган, одам”

Гэри Олдмэн "Айғоқчи, кўзимдан йўқол!”

Демиан Бишир "Яхши ҳаёт”

Жан Дюжарден "Артист”

 

Энг яхши аёл роли учун:

Мэрил Стрип "Темир хоним”

Руни Мара "Аждаҳо татуировкали қиз”

Мишель Уильямс "Мэрилин Монро билан 7 кечаю 7 кундуз”

Виола Дэвис "Хизматкор”

Гленн Клоуз " Сирли Альберт Ноббс”

 

Энг яхши фильм:

"Артист”, "Жанговор от”, "Ҳаёт шажараси”, "Париждаги ярим тун”, "Ўта баланд ва ўта яқин”, "Авлодлар”, "Хизматкор”, "Вақт қўриқчиси” 3D, "Ҳамма нарсани ўзгартирган одам”

Ҳайкалчалар қаерда тайёрланади?

Сўнгги 27 йилдан буён "Оскар” ҳайкалчасини  Чикагодаги кичик дегрезлик фабрикаси ишлаб чиқаради. Аввал қалай ва қўрғошин аралашмаси қолипга қуйилади кейин эса тайёр ҳайкалчалар сайқаллаш учун жўнатилади...

Кейин унга навбати билан аввал мис, кейин никель, кумуш ва охирида 24 қиротли олтин суви югуртирилади.

Тайёр ҳайкалчалар яхшилаб текширилади ва ўраб, буюртмачига жўнатилади.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 680