Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 3
Мехмон: 3
Фойдаланувчи: 0

“Асрлар садоси-2013”да қандай иштирок этиш мумкин?

Дата: 28.04.2024
Автор: admin

"Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали халқимизнинг миллий анъаналари ва қадриятлари, амалий санъати, миллий тамолари, ноёб моддий ва номоддий меросининг барча жилоларини ўзида жамлаган йирик лойиҳадир.

Фестиваль ҳар йили ўлкамизнинг тарихи мингйилликларга менгзагувчи жойларини қайта кашф этади, қадимий манзараларни кўз ўнгимизда қайта жонлантиради. Лойиҳанинг хорижий ва маҳаллий аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғотаётгани, янада кўпрок меҳмон ва иштирокчиларни жалб этаётганининг сири ҳам ана шунда. 4-5 май кунлари Навоий вилоятида қулоч ёзувчи фестивалга бевосита гувоҳ бўлишни истаганлар - У ерга қандай борса бўлади? У ёки бу тадбирда қандай иштирок этиш мумкин? - сингари кўплаб саволлар билан мурожаат этишмоқда. Қуйида шундай саволларга жавоб берамиз.

 

Эслатиб ўтиш жоизки, бу йили "Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали Навоий вилоятидаги табиат қўйнидаги қадимий санъат галереяси бўлмиш Сармишсой дарасига саёҳатни таклиф этади. Фестиваль ташкилотчилар: Фонд Форум ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.

Мана, бир неча йилдирки, "Келажак-тур” халқаро ёшлар туризми ва ҳамкорлиги бюроси фестивалнинг расмий тур-оператори сифатида фаолият юритмоқда. Бюро "Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивалига ташриф буюриш истагида бўлганлар учун махсус турларни ишлаб чиққан бўлиб, Навоийга келиш-кетиш, меҳмонхоналарда яшаш, фестиваль тадбирларида қатнашиш кабилар инобатга олинган.

"Асрлар садоси-2013” анъанавий маданият фестивалига мустақил равишда бормоқчи бўлганлар учун маълумот:

Навоий шаҳригача поездларнинг қатнаш жадвали:

1. "Шарқ” (Навоийгача). Соат 08:30 да ҳар куни. Келиш вақти – 14:10. Тошкентга қайтиш – 09:15. Келиш вақти – 14:50

2. Тошкент-Бухоро (Навоийгача). Соат 20:25 да ҳар куни. Келиш вақти – 04:50. Тошкентга қайтиш – 22:00. Келиш вақти – 06:00

Тошкент- Навоий – Тошкент ички авиарейслари қатнаш жадвали

Тошкентдан учиш

Кун

Учиш

Қўниш

Рейс рақами

3,4,5,6,7

08.00

09.40

HY-1347

3

06.35

07.40

HY-1349

2

09.30

10.35

HY-1351

 

Тошкентга келиш

Борт тури

Учиш

Қўниш

Рейс рақами

IL-114

10.20

11.45

HY-1348

А-320

19.05

20.05

HY-1350

А-320

23.50

00.50+

HY-1352

Манба: Фонд Форум матбуот хизмати

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 731