Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Энди барча дўконларда UZKART белгиси бўлиши шарт

Дата: 27.04.2024
Автор: admin

Савдо ва хизмат кўрсатиш корхона раҳбарлари ўз объектларида UZKART банклараро тўлов тизими шартли белгисини ўрнатиб қўйишлари мажбурий деб белгиланди.

Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитаси бошқармалари томонидан қабул қилинган аҳоли билан ҳисоб китобларни амалга оширишда тўлов терминалларини ишлатиш ва ўрнатилишига оид Қарор Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қарор 8 апрелдан эътиборан кучга кирди.

Norma.uz хабар беришича, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари раҳбарларига ўз объектларида UZKART банклараро тўлов тизиминининг шартли белгисини ўрнатиш мажбурияти юкланди.

Фаолиятни тўхтатган тақдирда эса раҳбарлар бир иш кунидан кечга қолмаган ҳолда тўлов терминали хизмат кўрсатган банкка мурожаат қилишлари ва уни пластик карта тизимидан чиқариб ташлашлари зарурий ҳисобланади. Банк эса бир иш кун давомида  терминалдаги пулларни инкассациядан ўтказиши ҳамда мижознинг асосий ҳисоб рақамига ўтказиб бериши керак бўлади.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятни тўхтатган тақдирларида тўлов терминалларини бошқа хўжалик субъектларига ўзбошимча ўтказиб беришлари тақиқланади.

 Manba:darakchi.uz

 

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 745