Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

ДИҚҚАТ, ЯНГИ БОНД ЯҚИНЛАШМОҚДА!

Дата: 08.05.2024
Автор: admin
ЖЕЙМС БОНДНИНГ "ЭНГ ЯХШИ"СИ ЭНДИ БЎЛАДИ!

2005 йилда продюсерлар  Майкл Уилсон ва Барбара Броколидан  21-Бонд ролини яратиш борасида Дэниэл Крэйг таклиф олди. Бу эса осус 007ишқибозлари  назарида ҳақиқий Жеймс Бонднинг яратилиши бўлди!   Унинг суперагенти  персонажга яқин бўлмаган уйғунлик касб этди: "Менинг исмим Бонд.Жеймс Бонд” иборасини кам ишлатадиган, сариқдан келган мовий кўз...

"007: "Скайфол” координатлари”  - ҳисоб бўйича 23-Бонд яратилаётган студияда Дэниэл билан суҳбат самимий кечди.   

— Фильм суратга олиш ишларида Лондоннинг таъсири қандай кечди? Бошқа "Бонд”ларга қараганда, бу сафар "британча”ёндашилгандир? 

— Одатдагидек. Лондонда суратга олиш ишларида кўчаларда кўрган одамлар фотосуратларга муҳрлади, улардан бир нечтаси нашрлардан чоп этилди. Шунинг учун фильм воқеалари фақтгина Лондонда кечади деб ўйлашмоқда. Аслида бундай эмас. Лондон метро бекатларида, Вестминистрда ҳам суратга олдик. Масалан, метродаги портлаш саҳнасини айнан ер ости йўлида суратга олишга рухсат беришмади. Шу боис, студияда ишлашимизга тўғри келди.

— Бонд сифатида суратга тушиш борасида анча мослашиб олдингизми? Ҳар ҳолда учинчи ролингиз.


 Ўйлашимча, йўқ ҳали. "Казино” ва "Квант” ўз йўлига, бироқ, "Скайфолл” катта тажриба талаб қилмоқда. Устига-устак, бизга Сэм қўшилди: сценарий устида янада яхшироқ ишлаш талаб этилди, бу эса янги Бонд устида жиддийроқ ишлашга мажбур қилди. Энди аниқ айта оламан, бу Бонд ҳаққоний меники. Ишлашдан олдин шуни англайманки, эски ва янги Бондларни бир-бирига боғлаш керак..


— У ақллироқ бўлгандир? «Рояль казиноси»да ҳали ёш эди.

— О йўқ, ақлли бўлишига ҳали бор! Фильмнинг асл моҳияти, етуклиги шундаки, сценарий ажойиб, бириктирилган актёрлар жуда моҳир! Яхши матн бериб, уларни моҳирона ўйнатиш керак. Ижодий гуруҳга қўшилган Хавьер Бардем ҳамда Жуди Денч эса бизнинг янги ғалабамиз. Билсангиз, мен билан биргаликда истеъдодли актёрларнинг бир фильмда  рол яратиши бу олдинга силжиш дегани. Бу борада сўз кетганда эса, энг аввало, актёрлар билан чорраҳада кесишиш муҳимроқ, қаҳрамоннинг донишманд ва ақллироқ бўлиши эса кейинги масала.


— Бондларнинг бу галгиси ўтган галгиларидан нимаси билан фарқ қилади?


— Деталларга чуқур ёндошмоқчи эмасман. Муҳими, менда шундай ишонч пайдо бўлдики, молиявий ечимдан кўра, аҳил ва профессионал жамоа, ундан ҳам аҳамиятлиси, жуда истеъдодли режиссёр билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги. Буни томошабин албатта сезади! 

— Бондлар яратилганига 50 йил тўлади. Бу рақам инобатга олиндими? 

— Аниқ "босим”  ўз устимизда кўпроқ ишлаш  ҳамиша бўлган! Бизнинг ўз аудиториямиз бор: кўплаб мухлисларимиз навбатдаги "жосус”ни интизорлик билан кутади. Демакки, уларнинг ишончини оқлаш керак. Истардикки, янги "Бонд” кино тарихидаги энг яхшиси бўлсин ва шунга интиляпмиз. Мухлисларимиз умидини пучга чиқармаймиз деб ишонамиз. Келинг, яхшиси буни вақтга қўйиб берамиз.

 

— Юмор - Бонд ҳақидаги фильмларнинг ажралмас қисмларидан бири  эканлигини таъкидлагансиз. Бу гал юморни қай даражада ривожлантира олдингиз?


— Жуда етарли даражада. Бу вазифани мен ўз зиммамга олиб, таваккал қилдим. Бу борада жуда эҳтиёткорона ёндашмоқ керак. Бошқа "Бонд”ларимни танқид қилмоқчи эмасман. Уларда шундай воқеалар эдики, жиддий ёндашмоқдан бошқа илож йўқ эди. Бу гал сценарийга комедик асосни қўшишга жазм этдик.  Шахсан мен учун комедия ва Бонд, умуман ҳар қандай экшн фильмларда улар чорраҳада туташмоғи керак. Бу шунндай комедик чизиқ бўлиши керакки, олдиндан пухта ўйланмоғи даркор. Суратга олиш майдончасида ўйланган юмор татимаслиги мумкин!  Икки йил  сценарий устида ишлаганимиз ҳар қандай кичик деталларни ҳам яхшигина муҳокама қилишимиз учун жуда асқотди. Бу фильмда шундай элементларни ўйлаб топдикки, "Жосус 007” фильмларида ҳали бугақаси бўлмаган!


— Мисол келтиринг-чи?

— Йўқ, "Жосус 007” ҳақидаги ҳар қандай маълумот жуда махфий сир сақланади!  

— Хавьер Бардем ва сизнинг муносабатларингиз динамикаси қандай кечди?


— Мен Хавьерни икки ярим йил олдин Лос Анжелесдаги хайрия тадбирида учратиб қолдим. Шунчаки ёнига бордим ва сўрадим: "Бонд фильмида суратга тушишни истайсанми?» У жавоб берди: «Албатта, нимайди? Мен ахир ашаддий мухлисман-ку!?» Шундай қилиб, келишув вазияти қарор топди.  Менимча, ҳаммаси шундай кечиши керак эди — шунчаки бориб, сўраш керак!  Бошқа биров бошқача ҳам бўлиши мукминлигини айтмади. Тўғрисини айтсам, буни Барбара Брокколидан ўрганганман. Хавьер — ажойиб, тенги йўқ актёр. Унда қувноқлик ва ғалаба руҳияти ҳам бор. У мақсадларига етишишга интилади, жараёнга борини беради. Уни майдонда кўрсам, ҳамиша юзимда табассум ҳозир бўлади. Бундан ортиғи ҳам бўлмайди: қандай ажойиб, сен билан энг кучли актёрлар биргаликда рол ижро этмоқда! Барбара эса мен ва уни бир майдонда "титанлар жанги” дея ҳазиллашади.



— Фильмда яна қайси персонажни яратган бўлардингиз?  Балки, Сильв (Бардем персонажи) ?


— М-м-м, Жуди Денч қаҳрамонини! Балки, мен шунчаки Жуди бўлишни истайман. (кулади).


—Бу гал қандай жисмоний тайёргарлик талаб қилинди?

— Ой, одатий арзимас ишлар. Спортзалга тинимсиз қатнадим. Суратга олиш бошлангунига қадар уч ой спортзалда шуғулландим. "Аждарҳо татиуровкали қиз”  фильмига тайёргарлик кўрганим боис, кўринишим анчайин ёмонлашганди. Суратга олиш якунланиши билан қиладиган биринчи ишим спортзалга боришга чек қўйиб, тўйиб- тўйиб овқат емоқчиман!


—Қачондир супержосус қандай бўлиши ҳақида ўз тасаввурларингиз пайдо бўлганми? Тажрибангиз бор, ўз Бондингизни шакллантиришга эриша олдингизми?


— Қаранг, ҳали бу ҳақда ўйлашга вақтим бўлмабди. Менинг ягона тасавурим эса қуйидагича бўлган: Бонд ролини ижро этиш учун имконият беришди, ролим учун пул тўлашди, демакки, мен боримни, барча маҳоратимни жалб этишим керак. Билганим ҳам, ҳоҳлаганим ҳам шу. Барбара ҳам шуни ҳис қилган бўлса керак. Бу менинг ҳар доим ва якка амбициям эди. Менга имкон беришдими, яна яхши сценарийнавислар, актёрлар, режиссёрлар...Нега муносиб бўлмаслигим керак? Қўлимиздан келганича, энг яхшисини қилишимиз керак. Гап Бонд ҳақида кетяпти, қайсики томошабинлар интизорлик билан кутиб, кинотеатрга томоша қилиш учун вақтини аямай келадиган!  Шу нуқтаи назардан айтсак, супержосус тасаввури  актёр борини бахшида этиб, ўз маҳоратини юксак даражада кўрсата олишидир!

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1283