Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 2
Мехмон: 2
Фойдаланувчи: 0

Бухорода Универсиада-2013 спорт мусобақаларига старт берилди

Дата: 26.04.2024
Автор: admin

2013 йил 6 июнь куни Бухорода мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Универсиада – 2013” республика спорт ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

"Бухоро” марказий стадионига "Универсиада – 2013” республика спорт мусобақалари иштирокчилари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари кириб келди. Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи М.Эсонов Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг "Универсиада – 2013” спорт ўйинларини очиқ, деб эълон қилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг  "Универсиада – 2013” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди.



Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграб, Давлатимиз байроғи ҳамда Универсиада байроғи кўтарилди. 



Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган "Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтининг қуёш ўчоғидан аланга олдирилган машъалани кўтарган йигит ва қиз майдонга кириб келишди. "Универсиада – 2013” республика спорт ўйинлари машъаласини дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Пекин ва Лондон Олимпиадалари совриндори, "Универсиада – 2010” ғолиби Ришод Собиров ва бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпиони, Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати Ҳусниябону Ғуломова ёқди.


Дастурнинг бадиий қисмида ёш спортчилар, раққосалар, таниқли эстрада хонандалари иштирок этишди. Шўх қўшиқ ва тароналар маросимга байрамона кайфият улашди. Тантанали очилиш маросими катта концерт дастури билан якунланди.



Универсиада мусобақалари бу йил ҳам 12 спорт тури – баскетбол, волейбол, кураш, белбоғли кураш, дзюдо, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, футбол, гандбол, шахмат ва сузиш бўйича ташкил этилмоқда. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудида ўтган кўп босқичли саралаш мусобақаларида ғолиб чиққан йигит-қизлардан таркиб топган 14 терма жамоа қатнашмоқда. 


Вилоятда Универсиадага катта тайёргарлик кўрилди. Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими ўтказилган "Бухоро” спорт мажмуаси қайта таъмирланди, мажмуа стадионига жаҳон талабларига жавоб берадиган йирик ҳажмли электрон табло ва замонавий ёритгичлар ўрнатилди, трибуна ўриндиқлари ва югуриш йўлаклари қопламалари янгиланди.



Бухоро давлат университети ҳамда Муҳандислик-технология институтида янги замонавий спорт зали қурилди. У ердаги футбол, волейбол, баскетбол ва гандбол майдонлари капитал таъмирдан чиқарилиб, ўзига хос спорт маркази барпо этилди. "Дилкушо” теннис кортлари, "Семурғ” ва "Ҳумо” спорт мажмуалари, Бухоро олимпия захиралари ҳамда Нефть-газ коллежлари спорт заллари ҳам тўла таъмирланиб, зарур спорт инвентарлари билан жиҳозланди.



Шаҳар кўчалари ва хиёбонлари ободонлаштирилди. Мусобақа иштирокчилари ва меҳмонлари яшайдиган талабалар турар жойлари ва меҳмонхоналарда барча зарур шароит яратилди. Бухоро халқаро аэропорти ва темир йўл вокзалида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.



"Универсиада – 2013” беллашувларининг финал босқичи қатнашчилари учун қизиқарли ва кўнгилочар тадбирларга бой катта маданий дастур ҳам тайёрланган. Унда таниқли спортчилар, ёзувчи ва шоирлар, санъат намояндалари билан учрашувлар, қадимий шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар, турли шоу-концертлар ўтказиш кўзда тутилган.

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 2819