АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтоннинг центда акс этган сиймосига ўхшаш товуқ сони интернетда сотувга қўйилди. Уч йиллик бу сон айний бошлаган бўлса-да, унинг нархи ким ошди савдосида 8100 долларгача кўтарилди. Ушбу ғоя Небраска штатида яшовчи Рибиках Спейтга оид. У бу сонни 15 минг долларга сотишни мақсад қилган. Бироқ у мақсадига етмайдиган бўлди, чунки бунга мамлакат қонунлари йўл қўймади. Чунки мамлакат қонунларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини интернет орқали кимошди савдоси орқали сотиш тақиқланган, шу боис Ebay хизмати савдони тўхтатди.