Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Бошловчи Севинч Зокирова "Наврўз" радиосидан нега бўшаганди?

Дата: 04.05.2024
Автор: admin

Шу кунларда FM 88.4 "Наврўз” радиоси бошловчиси Севинчнинг нима сабабдан ишдан кетганлигига қизиқиб  тахририятимизга бир қанча қўнғироқлар бўлди. Ана шу мурожаатлар сабаб у билан боғландик.


— "Наврўз” радиосининг танилиши, таъбир жоиз бўлса тан олинишига катта ҳисса қўшгансиз. Яқинда сизни ишдан кетибди деган гаплар тарқалди. Шу ростми?


— Аввало менинг ишдан кетганим унчалик оламшумул воқеа эмас. Бугун эса мухлисларим мени қидираётганини эшитиб кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай қолдим. Тўғри айтасиз, радионинг илк тамал тошлари қўйилишида иштирок этдим. Энг қийин оғир даврларида кўпгина инсонлар қатори елкама-елка меҳнат қилдик. Бу радио мен учун ҳақиқатдан ҳам ҳаётимнинг бир бўлаги бўлиб қолганди. Сиз юқорида айтган гапларни эса инкор этиш фикридан йироқман. Ҳақиқатдан ҳам "Наврўз” радиосидаги фаолиятимга нуқта қўйилди.


— Нуқтани сиз қўйдингизми ёки...


— Нима дейишга ҳам ҳайронман. Бу радиода қарийб 10 йил меҳнат қилдим. Раҳбарият ўзгарганидан кейин ўзимни кераксиздек ҳис қила бошладим. Нима учун менга бундай муносабат қилишганига ҳалигача ҳайронман. Маъмурият 2013 йилга мен билан шартнома тузмади. Бундай қадрсизлик олдида 10 йиллик меҳнатим ҳам йўққа чиқди. Ва турли хил гап-сўзлар таъсирида ўз истагим билан ишдан бўшашга аҳд қилдим.


— Фаолиятингизни бошқа радиода давом эттирмоқчимисиз?


— Бир нечта таниқли радиостанциялардан таклифлар тушяпти. Лекин яхшилаб ўйлаб кўришим керак. Очиғи "Наврўз”дан кўнгил узишим жуда қийин бўляпти. Балки вақти келиб бошқа радиоканалда фаолиятимни давом эттирарман.

 

Бундай қадрсизлик олдида 10 йиллик меҳнатим ҳам йўққа чиқди. Ва турли хил гап-сўзлар таъсирида ўз истагим билан ишдан бўшашга аҳд қилдим.


— Фаолиятингизни бошқа радиода давом эттирмоқчимисиз?


— Бир нечта таниқли радиостанциялардан таклифлар тушяпти. Лекин яхшилаб ўйлаб кўришим керак. Очиғи "Наврўз”дан кўнгил узишим жуда қийин бўляпти. Балки вақти келиб бошқа радиоканалда фаолиятимни давом эттирарман.

Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1225