Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

“БОШИ ОҒРИҚ”МИ Ё БОШГА ОҒРИҚ, ФОНОГРАММАЧИЛАР?

Дата: 06.05.2024
Автор: admin

("ҲОЗИР ҲАММА ГАП ФОНОГРАММАДА! МЕН ҲАМ КУЙЛАСАМ, НИМА ҚИЛИБДИ? САРИҚ БОЙЧЕЧАКЛАР УЛАШАРМИДИ?!)

Санъаткорлик ҳам аслида бу тақдир, пешонага битилган бўлиши керак. Йиғиштиринг, чираниб, эл ичига киришни. Мақоламни негадир шундай бошлагим келди. Фикрнинг туғилишига фикр, фикрлар сабабчи бўлади. Бу гал ҳам шундай бўлди...

Бир банк ходими айтиб қолди: "Ҳозир кимнинг концерти рекламасига қараманг, фонограммадан фойдаланилиши ҳақида катта ҳарфлар билан ёзиб қўйилган. Демак, уларни саҳнада қўғирчоқдек ҳаракатларини, маникендек башанг кийинган ҳолатини кўриш учун чипта харид қиламизми? Жонли ижрода куйлайдиган ҳам қолдими, ўзи? Шоу-бизнес адолатсиз бизнес экан. Истеъдоди, овози бори бир четда қолиб кетаверади..Ликир-ликир қилиб саҳнанинг у четидан бу четига бориб келадиганларга ишқивозчилик бошқача. Балки, мусиқа ихлосмандларининг қўшиқни жонли ижрода тинглашга бўлган диди ўзгариб, "грамм”и фалон долларга сотилаётган буюк техника асрининг ясама овозларию, микрофон ишласа ишламаса юзи қизариб қолмайдиганлар овозини  фарқига етиб, яхшигина қадрлашар”.

Менга қолса, фонограмма тушунчасига ўпкадан чиқаётган сасни овозга айлантириш санъати таърифини берардим. Овозни овоз қилгунча, компьютер қурғур ҳам хижолат. Тили бўлса кўп сирларни ошкор этарди. Унда жонли овоз нима? Дил вулқонининг садога, юрак торларининг чертилиб, нолага айланиши бўлса керак!

Юртимиздаги нуфузли академиянинг психолог ўқитувчиси қизиқ мисол келтирди:

-Хоразмда бир машҳур санъаткор ўтган экан. Шогирди келиб дебди: Устоз, қўшиқ куйласам, негадир бошим оғрийди. Сабабини биласизми?

-Нима, кучаниб куйлайсанми?

-Йўқ.

-Жонли овозда эрталабдан кечгача хизматдамисан?

-Йўқ. Қўйсаниза...Хов. (шевада)

-Унда сени тинглаганлардан ҳам бир сўраб кўр-чи, уларнинг бошига ҳам оғриқ кирибдими?

Ўқитувчининг мисоли ўйлантириб қўйди. Ҳақиқатан ҳам, санъатга ҳойи ҳавас, ўткинчи орзую, моддий бойиш мақсади билан кириб бўлмайди. Минг чиранма, барибир суқулиб кира олмайсан. Амалларсан, бироқ, суғуриб ташлашмайдию, жойинг йўқлигига амин бўлиб, ўзинг силлиққина чиқиб кетасан. "Фонограмма қироличаси” ё қироли бўлиш дегани аслида унинг қулига айланишдек гап. Демак, бу қуллик сени барибир жарликка етаклайди. Ўн йил ўзингга ўхшаган одамларни топиб олиб калака қиларсан, 20 йил... Бироқ, тарих варақларидан миллиметр ҳам жой тополмай саргардон қолишинг бу бор гап. Разм солсангиз, эл олдида яхшигина савлати боридан тортиб, санъатга энди чақалоқ эмаки билан кириб келаётганларнинг жуда кўпи  "ёзилган овоз” макони фуқаросига айланиб қолган. Сохталикка барҳам бериш фурсати етмадими? Юқоридаги банк ходими айтгани каби кўрга ҳасса қилгандай ёзилган катта ҳарфлардаги "ФОНОГРАММА ОРҚАЛИ ИЖРО ЭТИЛАДИ” жумлаи сарафрозига кўзлари тушиб уялиш, виждонан қийналиш (агар бўлса) ҳисси уйғонмасмикан? Аслида бу ажойиб жумла яхшигина тамға эмасми? Ҳозир яхшилаб ўйлаш палласи етди: мухлислар учун кимнинг концерт бериши эмас, мана шу шоу оламидаги катта мусобаҳаларга сабабчи бўлаётган бир қатор жумланинг бор йўқлиги муҳим аҳамият касб этмоқда!

Қоматини кўз-кўз қилишдан нарига ўтмайдиган, Игор Иосис микрофон кучини энг баланд нуқтасига чиқарганида ҳам, ўпка саси бурнидан нарига ўтмайдиган, хулқи қанақалигини ўзи жуда яхши биладию, ўзини ҳурлиқо санаб, элга ҳокисор кўринадиган ойимчаларни бир четга қўяйлик, бироқ, санъат йўлбошчиларига айланган катта санъаткорлар-чи? Миллион одамларни ўзларига қаратган, ром этган, маҳлиё қила туриб, яна "Истиқлол” саҳналаридаги янги концертларида томошабинларни ясама фоно (овоз)ларининг қиммат "грамм”лари билан алдашса...Бу не ҳол? "Грамми қиммат” деганингиз нима дейсизми? Микрофон кўрганда, оғзи очилиб- ёпилишига қараб, қандай дардли куйлаяпти деймиз-ку, ахир))) 100 000 сўмга сохта овозни тинглаш учун чипта харид қилмаганмиз-ку! Ўйлаб кўринг! Овознинг "грамм”и қанчага тушяпти, ҳофиз деган жўяли савол туғилмайдими, сизда?  Аслида, "компьютержон”га олқишларни канда қилмаслигимиз даркор!

Яхшиям, "Оққушлар кўли”даги балериналар сингари қатор тизилиб турадиган фонограммалар орасида паузалар бор. "Қани балкон?”, "Қани, олқишлар?” деб қўйишга улгуришади. Мавлуда Асалхўжаева кабилар шошиб қолганидан фонограмма кетаётган маҳалида ҳам одамларни ўйнатиш учун қийқириқларини канда қилмайди. Хуллас, гапирса гап кўп...Кимлар экан улар дея саволга шайланишдан олдин, ўзингиз ҳам жуда лоқайд эмаслигингизни эсланг, азизлар. Номма-ном санаб ўтиришим шартми? Ҳар ҳолда кўчада юрасиз...Ана сизга алвон-алвон реклама баннер ва афишалари. Бунинг иложи бўлмаса радио тингланг, зангори экранга бир-бир назар ташланг, ана кейин амин бўласиз. Аллақачон, амин ҳам бўлгандирсиз!

Шундай қилиб, сизларга савол ташлагим келди: "Боши оғриқ”ми ё бошга оғриқ, фонограммачилар?

Жавобини айтсангиз ҳам, айтмасангиз ҳам майли. Муҳими, бир диллашишга, айрим ҳақиқатларни айтиш учун фурсат топдик.   

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 958