Болливуд ўз йўналишида янгиликка қўл уриб, илк маротаба зомбилар ҳақида фильм суратга олишга қарор қилди. Режиссёрлар Люк Кенни ва Деваки Сингх шу йўналишдаги учта фильмдан биринчисини — "Зомбилар исёни”ни тақдим этишга шай турибди.
"Ҳинд киносаноатида янгилик қилишни истадик. Бундай мавзуда ҳали бирон бир фильм ишланмаган эди”, — дея таъкидлади Люк Кенни.
Соҳа мутахассислари шу тариқа ҳинд киносига ёш томошабинларни қайтаришга умид билдиришмоқда.
Manba:darakchi.uz