Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

"Болливуд"да тўй!

Дата: 06.05.2024
Автор: admin

Шу кунларда интернет сайтларида "Болливудда анчадан буён кутилаётган никоҳ тўйи шу йилнинг март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилди”, деган хабар тарқалди. Демак, Карина ва Саифнинг муҳаббат қиссаси тўй билан якун топади. Саифнинг онаси Шармила Тагор кўнглида ниҳоят Каринага нисбтан меҳр уйғонди, чоғи. Каринанинг биринчи муҳаббати Шаҳид уни аллақачон унутган. Бу никоҳдан фақатгина Саифнинг биринчи турмуш ўртоғи Амритагина норози. 

Эслатиб ўтамиз, Саиф ва Амританинг Иброҳим ва Сора исмли икки фарзанди бор. 

- Карина, Болливуд вакилларининг муҳаббат қиссалари ҳар доим ҳам тўй билан якун топмайди... Бунга муносабатингиз қандай?

- Бу саволингиз бевосита менга тегишли эканини сезиш қийин эмас.  Муҳаббат қиссалари эмас, можаролари десангиз тўғрироқ бўлади. Болливудда муҳаббат қисса даражасига кўтарилиши бироз мушкул. Масалан, ёшлардан  Кажол ва Ажайнинг севгисини намуна қилсак арзийди. Амаким Риши Капур ва унинг рафиқасини муносабатлари ҳам жуда гўзал... Назаримда биз туйғуларни фарқлай олмаймиз. Дўстликни ошналик билан, севгини дўстлик билан адаштирамиз. Натижада тушунмовчиликлар келиб чиқади. 

- Демак, Шаҳид билан дўст бўлганингизни Саиф Али Хонни учратиб англабсиз-да?

- (айёрона кулади) Суҳбатни узоқдан бошламай, шу саволдан бошласак ҳам бўларкан-ку! Шаҳид билан дўст эдик, десам ёлғон гапирган бўламан. Тақдир экан... Саифга келсак, бу ришта мен ёки Саифнинг истаги билан эмас, тақдирнинг инояти билан боғланган бўлса керак. 

- Саифнинг рафиқаси Амрита Сингхнинг ўрнида бўлганингизда қандай йўл тутар эдингиз?

- Амрита билан Саифнинг оиласини мен бузмадим. Саиф ва рафиқаси бир неча йил олдин ажрашишган. Лекин Амританинг ўрнида бўлганимда, фақат оилани эмас, кинони ҳам қўлдан чиқармаган бўлардим. У ўз даврининг малоҳатли актрисаси бўлганлиги ҳамон мухлислар ёдида.

- Кетма-кет олинаётган фильмлар туфайли, жудаям бандсиз. Белгиланган фурсатда тўй учун вақт топишингизга ишонасизми? 

- Тўрт йилдан буён шу муҳим ишга фурсат топа олмаяпмиз. Агар яна режамиз ўзгарса, Саифга турмушга чиқмасам керак (кулади). Тўғриси, бу гал режамизни ўзгартириш ниятимиз йўқ.

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 967