Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Бодом чақинг, кўзингиз равшан бўлади

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Халқимиз меҳмондўст, уйига келган меҳмонни иззатига етишга интилади. Тўйу-тантаналарда, меҳмон келганда  ҳар бир мезбон  дастурхонида турли ноз-неъматлар орасида албатта бодоомга кўзимиз тушадию

Азалдан бодом юртимизда етиштириладиган мевалар орасида ўзининг хуштаъмлиги, шифобахс хусусиятлари, узоқ сақланиши билан алоҳида ўрин тутиб келган. Халқ амалий санъатидаги миллий безакларда, мумтоз шоирларимиз ашъорларида ҳам бодом тасвирига тез-тез дуч келамиз. 

Бугунги кунда ҳам мамлакатимизда бу неъматни етиштириш, қайта ишлаш, халқимиз дастурхонишга ва хорижлик истеъмолчиларга етиштириб бериш борасида сезиларли ишлар бажарилмоқда. 

 

Факт: Сўнгги йилларда тоғли минтақаларга хос мевали дарахтларнинг  эрта ҳосилга кирадиган, қурғоқчиликка чидамли йигирмадан зиёд янги нави яратилди.   Ёнғоқнинг  «Бўстонлиқ», «Идеал»,  бодомнинг «Тўнғич», «Тянь-Шан»  каби навлари шулар жумласидандир.

 

Мутахассис фикри 

             Абдувоҳид Абдурасулов, Р.Р.Шредер номидаги илмий-ишлаб чиқариш корпорациясининг  Бўстонлиқ туманидаги тоғли боғдорчилик ва узумчилик филиали директори  ўринбосари. 

            Бодом  қурғоқчиликка ғоят чидамли бўлиб, сувсиз, тошлоқ ва тоғнинг унумсиз ён бағирларида ҳам яхши ўсади.  Унинг бундай хусусиятлари юртимиздаги тоғ ва тоғолди лалмикор ҳудудлардаги фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ва иқтисодий манфаатдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.  Бодомнинг  саралаб ажратилган 30 дан ортиқ қимматли ҳамда  сунъий чатиштириш йўли билан етиштирилган  14 хилдаги истиқболли нави парвариш қилинмоқда. Самарқанд,  Қашқадарё,  Жиззах, Сурхондарё, Тошкент каби тоғ олди вилоятлари ва Фарғона водийсида бу каби дарахтлардан жуда мўл ҳосил олиш мумкин.

 

Мавзуга оид

            Бодом дарахти   қачондан ҳосилга киради. Унинг фойдали жиҳатлари нимада?

                                                                                              Мўмин Соҳибов, Гулистон

  Бодом 3-4 йилда  ҳосилга кириб, 40-60 йилгача ҳосил беради. Шунингдек, бир туп дарахтнинг ҳосилдорлиги дастлаб 4 килограммдан  қарийб 200 килограммгача етиши мумкин. Агротехник қоидалар асосида парваришланса бир гектар  янги бодомзордан  ўртача 5-6 миллион сўм соф фойда олиш мумкин.

Бодом ва унинг маҳсулотларидан халқ хўжалигининг кўп тармоқларида фойдаланилади. Бодом таркибида 40-70 фоиз  ёғ, 20-25 оқсил, 6 фоиз шакар мавжуд. Шунингдек, у турли дармондори, органик моддаларга бой бўлиб, қандолатчилик, косметика ва тиббиёт саноати учун ҳам қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади.

 

Бозорда бодомнинг ҳар хил турларини кўрамиз. Бири қаттиқ, бири юмшоқ. Энг ширин бодомлар қайси вилоятда етиштирилади.

                                                                                                Гулбой Бердиев, Нукус

Бодомнинг  ҳосилдорлиги, тез пишарлиги ва тез ҳосилга киришини таъминлаш мақсадида уни шафтоли билан чатиштирилган янги, истиқболли навлари яратилмоқда.  "Қиличнусха”, "Бўстонлиқ” шулар жумласидан. «Қиличнусха»- кечпишар бодом бўлиб, 3-4 йилда ҳосилга киради.  Пўсти юмшоқ,  касалликка, совуққа ва қурғоқчиликка чидамли. Бошқа  навларга  нисбатан мағзи ширин. «Бўстонлиқ»- эртапишар, тез ҳосилга киради. Мағзи йирик ва ширин. Бодомнинг  «Консой», «Колхозчи», «Светлий» каби истиқболли навлари ҳам шундай хусусиятларга эга бўлиб, юртимизнинг барча ҳудудларида яхши ҳосил беради. Айни чоғда Самарқанд, Қашқадарё,  Сурхонадарё ва Тошкент вилоятининг тоғолди туманларида бу навлар  ўстирилмоқда.

 

  Бодом етиштириш учун ерларни ижарага олиш мумкинми?

                                                                                                Лола Пўлатова, Хива

Албатта, соҳани ривожлантириш учун ўрмон хўжаликлари ҳудудидаги бодомзорлар аҳолига узоқ муддатга ижарага берилмоқда. Шунингдек, фермер хўжаликлари даласи четидаги тошлоқ, ташландиқ ер майдонлари ва адирлик бағридаги ерларга ҳам бодом экиб парваришлаш мумкин. Ҳозирга қадар  юртимиздаги ўттиздан зиёд хўжаликларда бу иш йўлга қўйилган Бойсун  туманидаги "Абдураҳмон полвон”, Бўстонлиқ туманидаги "Файз” фермер хўжаликлари шулар жумласидандир. 
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1713