Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

БИРОВНИНГ МУСТАҲКАМ ОИЛАСИНИ БУЗИШГА ҲАҚҚИМИЗ ЙЎҚ!

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Муҳтарам президентимиз 2012 йилни "Мустаҳкам оила” йили деб эълон қилганидан ҳаммамизнинг хабаримиз бор. Бироқ, шу йилда оила мустаҳкамлигига раҳна солувчи қабиҳ бир ҳол кўпчиликнинг дилини хуфтон қилди. Бу не ҳол? Бировнинг оиласини бузиб, ким бахтли бўлибди ёҳуд кўнгли таскин топибди? Тасаввур қилинг, уларнинг ўрнида онангиз ёки отангиз ё бирон яқинингиз бўлса, туҳмат ва бўҳтонларни раво кўрармидингиз? Инсонмиз ахир. Аллоҳу таоло барча мавжудотлардан одам зотини азиз қилиб онг, тафаккур, фаҳму фаросат билан мукофотлаган эмасми? Бировнинг ҳаётига заҳар сочиш, қалбларни чилпарчин қилиш гуноҳларнинг энг зўри эмасми?.. Гап нима ҳақида кетаётганини англаган бўлсангиз керак. Навбатдаги беҳаё видео қайсидир нобакор, виждонсиз кимсалар томонидан телефонлар орқали тарқатилдию, элнинг суюкли хонандалари, маданият ва санъатимиз фидойиларининг йиллаб йиққан обрўсига таҳдид солди. Шу ўринда оида деган муқаддас тушунчани алоҳида ёдга олайлик. Ҳудуди Ватан каби азиз бу тушунчага ҳали гард юқтиришни тасаввур қилинг! Элда бир яхши нақл бор: "Олмос гўнгга тушгани билан ўз қадрини йўқотмайди”. Шунча пайт эъзозлаганимиз, қўшиқлари юракларимиз қат-қатига сингиб кетган икки йирик истеъдод соҳибини шунчаки ёлгон бўҳтонлар лойига чапласак, биз қайси миллат одамлари бўлдик? Эл шаънини топтасак, ҳаром ҳаришга булғасак, қани ота-боболаримиз руҳига садоқат ва ҳурмат? Зулайҳо Бойхонова ва Абдуҳошим Исмоиловга айтадиганим, ҳар жойда бир нокас топилади. Уларнинг сафи юзтага, борингки, мингтага ҳам ошар...Бироқ, халқдан устун бўла олмайди! Ахир, сизларни шу эл, шу халқ қандай севса, шундай асраб-авайлашни ҳам яхши билади. Бўхтон ва туҳматлар ўз номи билан разил. Унутманг, ҳеч қайси замон ва маконда разолат ғолиб келган эмас. Яхшиси, бундай арзимас чанг-тўзонлардан нари бўлиб, ижод гулистонингизга эътиборлироқ бўлинг. Ахир, қўшиқ, куй, умуман, ижоднинг илоҳийлиги ҳар қандай дарддан инсонни фориғ қилиши эмасми?! Янада гўзал тароналарни кутиб қоламиз. Бизга шуниси керак, элга шу керак! А, лаббай?!
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 690