Бепуштлик сабабларини биласизми? Даво усулларини-чи?
Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасининг олий тоифали акушер-гинекологи Моҳира Эшқобилова маълумот беради.
Баъзан эркак ва аёлнинг ўз соғлигига бепарволиги натижасида оилада бепуштлик муаммоси юзага келади. Оқибатда оила бузилиб кетиши ҳам мумкин. Шундай вазиятларда айбни асосан аёлларга тўнкашади. Ваҳоланки, олимларнинг эътироф этишича, қирқ фоиз ҳолларда фарзандсизликка эркаклар сабабчи бўларкан!
Баъзан ўғил болаларнинг ички таносил аъзоларида туғма нуқсонлар бўлади. Бундай болалар ўсмирлигида ҳам кечаси ўрнини ҳўллаб қўйиши, мояклари ёрғоққа тушмай қолиши ёки ёрғоқ қон томирлари кенгайиб кетиши натижасида насл қолдиришга яроқсиз бўладилар.
Агар ўғил балоғат ёшида жисмонан заиф, овози қизларникидек майин, суяк ва бўғинлари суст ривожланган, бўйи жуда паст бўлса, оналар уни аввало урологга, кейин эса андрологга кўрсатиб, маслаҳат олишлари шарт.
Аёллар фарзанд кўролмаслигига сабаб нима?
Жинсий аъзоларида туғма нуқсони бўлган қизлар ҳеч қачон ҳайз кўрмайдилар. Табиийки, уларда фарзанд кўришга имконият бўлмайди. Бундай ҳолларда фарзанд асраб олиш маслаҳат берилади. Лекин бордию бирор қизда то балоғат ёшигача ҳайз кўрмаслик ҳолати кузатилса, оналар дарров уни гинеколог қабулига олиб бориши зарур. Чунки жинсий аъзоларида туғма нуқсони бор қизларнинг турмушга чиқиши фақат шифокор маслаҳати билан ҳал қилинади.
Аёлларда учрайдиган бачадон аденомиози, ташқи жинсий аъзолардаги айрим оғир касалликлар ҳам 45-50 фоиз ҳолларда бепуштликка йўл очади. Аборт қилдириш, айниқса, биринчи маротаба бўйида бўлган болани олдириш кўпинча кейинчалик бола кўрмасликка олиб келади. Аёлда экстрагенитал касаллик бўлиб, туғиш унинг соғлиғига зиён етказадиган ҳоллардагина ҳомилани ўн икки ҳафталик давригача шифохонада олдириш лозим. Абортдан кейин аёл ўзини эҳтиёт қилиши, шамолашлардан сақланиши зарур.
Эркак ва аёл кишининг ички жинсий аъзоларида сурункали яллиғланиш бўлган ҳолларда ҳам уруғ ўтадиган йўллар беркилиб қолиши натижасида бепуштлик кузатилади.
Сўзак, захм, хламидиоз ва шунга ўхшаш касалликларни юқтирганда ҳам уруғ ўтадиган йўллар беркилади. Бу эса бефарзандликка олиб келади. Бундай касалликларни юқтирганлар ўзларича билиб-билмай даволанса, оқибати хайрли кечмайди, аксинча дарҳол таносил хасталиклари диспансерида муолажа курсини ўташ зарур.
Халқ табобати усуллари
Абу Али ибн Сино бепуштликни даволашда так-так (ячмен луковичний)дан фойдаланган. Яъни так-такнинг пишган бошоғидан ўн донаси чойнакка солинади ва устидан қайноқ сув қуйилади. 15-20 дақиқа давомида дамлаб қўйилади. Бу дамламадан кунига бир пиёладан 4-5 маҳал чой ўрнида ичилади.
Халқ табиби Абдулазиз Саиднуриддиндан
2. Ҳафтада бир марта ҳаммомга тушиб, узоқ терлаш лозим.
4. Оқар сувда чўмилиш, совуқ сувда ювиниш тавсия этилмайди.
7. Даволаниш жараёнида дўкон ширинликларини истеъмол қилишдан чекланиш керак. Улар ўрнига шакар, оқ қанд, асал тановвул қилинг. Ҳамма мевалар, сабзавотлар, сувда қайнатиб пиширилган тухум, кунора ловия ва нўхат солинган таом, ҳафтада бир марта бедана гўшти солинган шўрва, ўрик ё туршак суви ичиш, сариёғ, творог ейиш мумкин.
9. Чой ўрнига янтоқ баргларини дамлаб ичиш лозим.
10. Тўйиб ухлаш, уйқудан тураётиб баданни енгил уқалаш керак.