2013 йил 1 январдан АЁҚШлар янги нархларда савдо қила
бошлади.
2013 йил 1 январдан бошлаб, мамлакатимизда автомобиль
ёқилғиси нархи кўтарилди.
Хусусан, бензин 40 сўмга қимматлашди. Бунга жисмоний шахслардан бензин, дизель
ёқилғиси ва газ истеъмоли учун олинадиган солиқ миқдорининг оширилгани сабаб
бўлди. 1 январдан бошлаб ушбу солиқ тури 200 сўмдан 240 сўмга оширилди.
Шундай қилиб, 2013 йил 1 январдан 1 литр бензин:
Аи-80 - 1645 сўм;
Аи-91 – 1810 сўм;
Аи-95 - 1995 сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, республикада сўнгги бор ўтган йили 1 январда 25 сўмган
оширилганди.