Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 2
Мехмон: 2
Фойдаланувчи: 0

"Асрлар садоси 2013" дастури эълон қилинди

Дата: 28.04.2024
Автор: admin

Ушбу фестивал доирасида Тошкент шаҳрида инсониятнинг ривожида маданиятнинг роли мавзуида давра суҳбати, Бухорода архитектра эпиграфикаси анжумани ва китоб тақдимоти ҳамда Навоий вилоятининг Сармишсой дарасида«Асрлар садоси»нинг асосий тадбирлари бўлиб ўтади. 


Қуйида ушбу тадбирлар жадвали билан яқиндан танишиб олишингиз мумкин.

"Асрлар садоси-2013” анъанавий санъат Фестивали дастури


2 май

15.00-17.30 – "2015 йилдан кейинги ривожланиш дастури. Барқарор ривожланишда маданиятнинг роли” мавзусида давра суҳбати.

Ўтказилиш жойи: Халқаро бизнес марказ, Тошкент шаҳри


4 май

10.00 - 19.00 – Халқ сайли, фольклор гуруҳларининг чиқишлари, халқ-амалий санъат ярмаркаси, миллий ўйинлар:

«Кураш» миллий жанги. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

Анъанавий хўроз жанглари. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

15.00 – "Ўзбекистон архитектура эпиграфикаси маданий ва маънавий меърос: тадқиқот, очилишлар ва ривожланиш истиқболлари” мавзуида анжуман.

Ўтказилиш жойи: Баҳовуддин Нақшбанд меморий мажумуаси, Бухоро вилояти Когон тумани

18.00 – "Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган, Хива ва Қорақалпоғистон архитектура эпиграфикаси” китоб тақдимоти. Маънавий илмни қўллаб-қувватлаш Дастури доирасида стипендиялар ажратиш.

Ўтказилиш жойи: Баҳовуддин Нақшбанд меморий мажмуаси, Бухоро вилояти Когон тумани

19.30 – Ҳайрия дастурхони.

Ўтказилиш жойи: Баҳовуддин Нақшбанд меморий мажмуаси, Бухоро вилояти Когон тумани


5 май

10.00 - 19.00 – Халқ сайли, фольклор гуруҳларининг чиқишлари, амалий-декоратив санъат ярмаркаси, миллий ўйинлар:

- «Кураш» миллий ўйини. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

- «Улоқ-кўпкари» от ўйини. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси. 

- Қўчқорлар жанги. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

11.30 – Иштирокчилар матбуот анжумани фестиваль Гала-концерти.

Ўтказилиш жойи: Навоий шаҳри

13.00 – Миллий таомлар фестивали.

Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

17.00 - «MEROS» Ўзбекистон антикварлар уюшмаси аукциони. CHRISTIE'S аукцион уйи кўмагида - кириш таклифнома билан.

Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

18.00 –Миллий либослар фестивали.

Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

19.30 - Гала-концерт.

Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси


*Аукциондан ташқари барча тадбирларга кириш эркин.

**Дастурга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

 Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 819