Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Қандли диабет: “Ширин дарднинг аччиқ азоби"

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
 
Замонавийтиббиёт ютуқларга эришаётган, инсонлар умри узайиб, кўплаб хасталиклар ортга чекинаётган даврда ҳам барчага хавф солиб турган жиддий касалликлардан бири  қандли диабетдир. Бугун муштарийларимизнинг қандли диабет билан боғлиқ саволларига жавоб беришда Республика қандли диабет беморларини қўллаб-қувватловчи "UMID” маркази раиси ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нилуфар Ибрагимовадан ёрдам олдик.

Касаллик белгилари

Касаллик белгилари чанқаш, тез-тез пешобга бориш, чарчоқ, мадорсизлик, асабийлик, кўнгил айниши (баъзан, қайт қилиш), тез-тез юқумли инфекциялар билан оғриш, оёқ-қўллардаги санчиқлар, оёқ кафтининг увишиб қолиши, кўриш қобилиятининг кескин бузилиши, буйраклар иш фаолиятининг бузилиши сифатида намоён бўлади. Фақат инсулин билан боғлиқ қандли диабетда бемор озиб кетади, инсулинга боғлиқ бўлмаган диабетда эса кўпроқ тана вазни ошиб кетиши кузатилади.

Касалликни доимо текширтириб, даволаб туришдан ташқари, беморлар маълум бир парҳезга амал қилишлари лозим. Диабет парҳези асосан ўсимлик-сут маҳсулотлари асосида бўлади. Чунки хом сабзавотлар ва меваларни истеъмол қилиш ошқозон ости безининг инсулин ишлаб чиқаришини кучайтиради. Шу сабабли ҳам диабетдан азият чекувчи беморлар  кундалик таомномасига иложи борича кўпроқ сабзавот, мевалар, ёнғоқлар, бошоқли дон маҳсулотларини, пишлоқ, дуккаклилар, пиёз, саримсоқ,  бодринг ва турпни киритишлари лозим. Осон хазм бўладиган углеводлар: шакар, қандолатчилик маҳсулотлари, мураббо, шоколад, асал, узум, хурмо, консерваланган мевалар ва бошқа ширинликларни таомномангиздан чиқариб ташланг.

Тўламисиз? Диабетга текширтиринг!

 Навбатдаги тиббий кўрик вақтида терапевт-шифокор қорним айланасини ўлчаб кўрди-да, шикоятим бўлмаса ҳам II турдаги қандли диабет борлигидан гумон қилиб, текширувдан ўтиш учун йўлланма берди. Таҳлиллардан менда қандли диабет йўқлиги маълум бўлди.  Шифокорнинг хавотири  ўринлимиди?

М. Кенжабоев, Тошкент шаҳри

Ҳа. II турдаги қандли диабет билан оғриганларнинг 90 фоизга яқини семизликдан азият чекишади. Чунки нотўғри овқатланиш семизликка олиб келади, ёғлар, углеводларни кўп истеъмол қилиш, оқсил ва бириктирувчи тўқималарнинг етишмаслиги эса диабет ривожланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам шифокор ортиқча вазн мавжуд бўлган ҳар қандай беморни қандли диабетни аниқлаш учун текширувдан ўтишга жўнатишга ҳақли. Сизнинг ҳолатингизда касаллик топилмаганлиги қувонарли ҳол, албатта, аммо ортиқча вазн муаммоси бўлгани учун ҳам вақти-вақти билан қондаги қанд моддаси миқдорини текширтириб турганингиз маъқул.  

Насл суриши мумкин

23 ёшдаман, яқинда турмушга чиқаман. Отам қандли диабетдан азият чекиб, оламдан ўтган. Онам менинг ҳам диабет билан касалланишимдан чўчийдилар, ҳатто бу касаллик менинг фарзандларимга ҳам ўтиши мумкинлигини таъкидлайдилар. Шу тўғрими?

Салима, Жиззах шаҳри

Тўғри, оила аъзолари II турдаги диабет билан оғриган одамларда бу хасталикка мойиллик мавжуд бўлади. Бироқ диабетга мойиллик сизнинг ҳам шу касаллик билан аниқ оғришингизни  билдирмайди. Диабет ривожланишида ҳаёт тарзи ва тўғри овқатланиш катта ўрин тутади. Вақтида тиббий текширувлардан ўтиб турсангиз, хотиржам бўлишингиз мумкин.

Халқона даволаш усуллари

● Ярим пиёла сули дони бир литр қайноқ сутга солинади, термосда 2 соат дамланади. Овқат олдидан ярим пиёладан ичилади. Энг муҳими, сут-сули кисели ҳатто диабет билан оғримаган инсонлар учун ҳам жуда фойдалидир! 

● Қайин куртаклари. 2-3 ош қошиқ қайин куртакларини 3 пиёла қайноқ сувда 6 соат дамланади. Совугач, докада сузиб, кунига 3 марта овқатдан олдин 1 ош қошиқдан ичилади.

● Қоқигул. Майдаланган қоқигул илдизи ва барглари аралашмасидан 6-10 гр. олиб, бир пиёла қайноқ сувга солинади, 10 дақиқа паст оловда қайнатилади, 30 дақиқа дамланади. Докада сузиб, кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан овқатланишдан 30 дақиқа олдин ичилади.

 

 

 
Манба: darakchi.uz
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1259