Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Қалбаки ҳужжатлар ва дипломларни тайёрловчи гуруҳ фош этилди

Дата: 05.05.2024
Автор: admin
Тошкентда турли вазирликлар, ташкилотлар ва ўқув муассасаларининг қалбаки ҳужжатларини тайёрлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ ҳибсга олинди.

Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаментининг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида мамлакатдаги вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналарнинг қалбаки муҳрлари ва штампларини тайёрлаш билан шуғулланган Геннадий Трусов, Сергей Аҳмедов, Владимир Легостаев ва Вера Журабаевалар қўлга олинди. 

Штамплар акс этган кичик фотосуратлар барча муассасаларнинг қалбаки ҳужжатларига қўйилган. Маълум бўлишича, Журабаева диплом ва бланклар муқовасини етказиб берган, Легостаев қалбаки штампларни тайёрлаш билан шуғулланган, Трусов ва Аҳмедов эса ушбу қалбаки ҳужжатларни сотган.

"Мен исталган олий ўқув юртининг дипломини қалбакилаштирардим. Мени иккита диплом билан ушлаб олишди, биттаси аграр институтининг дипломи, иккинчиси алоқа институтиники. Диплом нархи 300 доллар”, - дейди Геннадий Трусов.

Шунингдек, Легостаевнинг уйи текширилганида, у ердан турли ташкилотлар, корхоналар, нотариал идоралар, муассасалар, вазирликлар ва ўқув юртларининг муҳрлари босилган 900 дан зиёд кичкина фотосуратлар топилди.

Шу билан бирга, уйдан қалбақи ҳужжатларни тайёрлаш учун керак бўладиган хомашё ҳам топилди, у ашёвий далил сифатида мусодара қилинди. Ушбу факт бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 730