Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Акбар БЕКТУРДИЕВ:“ҚАРЗИМНИ ОДИЛ АҲМЕДОВ ТЎЛАБ БЕРГАН!”

Дата: 05.05.2024
Автор: admin

Кинорежиссёрлар орасида  ёш бўлишига қарамай ўзининг истеъдодини намоён эта олган Акбар Бектурдиев "Бахт уйи” фильмидан сўнг киномухлисларига яна янги  фильмни  туҳфа этиш тараддудида. Унинг навбатдаги "Салом севги, хайр севги” номли фильми 13- апрел куни катта экранга чиқади.  

Фильмингиз номи ғалати... "Салом севги, хайр севги”... Бу нимани англатади?

-Баландпарвоз гапларни айтиш фикридан йироқман. Нима бера олишим мумкин...  фақатгина гўзал, чиройли севги қиссаси.

-Нимага айнан аутизм касаллигига учратган инсонни қаҳрамон қилиб олдингиз?

-Чунки хаётда айнан мана шундай касаликка чалинган қизни икки йил аввал супермаркетда учратиб қолдим. Ва бу мени эътиборимни тортди. Ўша қизни кун бўйи кузатдим. Унинг хаёлидан нималар ўтаётганлиги, нималарни ҳис қилиши хақида узоқ ўйладим. Бу касаликка доир маълумотлар йиғдим. Қолаверса мана шу касаллик билан боғлиқ фильмларни ҳам кўриб таъсирланганман.  

-"Салом севги, хайр севги” фильмингизни кўпчилик "Менинг исмим Хон”дан ўғирланган дейишмоқда.

-Фақат касаллиги ўхшаши мумкин. Шохруххон ҳам аутизм касалини талқин этган бўлса Адиз Ражабов ҳам аутизм касалига чалинган инсонни талқин этди. Ўхшашлиги фақат шу. Фильм воқеалари, ғояси бутунлай бошқа.

- "Менинг исмим Хон” фильмида глобал муаммо кўтарилган. Сизнинг фильмингиздачи? 

-Йўқ, менинг фильмимда унақа катта муаммо кўтарилмаган. Эслатиб ўтаман. Бу менинг тижорат фильмим. Шунинг учун бу фильмимни оммабоп бўлишига ҳаракат қилганман.

- Одил Ахмедов "Хур қиз” учун нега 10.000 доллор берибди... Буни сабаби борми?

-Очиғини айтаман, бу фильмим учун продюссерлардан 10.000 доллор қарз бўлиб қолган эдим. Дўстим Одил Ахмедов мени мана шундай оғир вазиятдан қутқарди. Барча футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Одил Аҳмедов "Ҳур қиз” фильмини кўриб қизиқиб қолибди. У аслида мени фильмларимни ашаддий мухлиси. "Ҳур қиз” хақида илиқ фикрларни айтиш учун менга боғланганида бу фильмнинг кассабоп бўлмаганини ва 10.000 доллор продюссерлардан қарз бўлиб қолганимни айтганимда у хайрон қолди. Ва барча зарарларни ўзи тўлашини айтди.  Одил фильмларимни сўраганида айнан шу фильмимни иккиланиб бергандим. Чунки фильмим кассабоп бўлмагани учун унга ҳам ёқмаслиги мумкин дея хавотирлангандим. Лекин айнан шу фильмим унга жудаям ёқибди. Бундан хурсандман. Навбатдаги "Салом севги, хайр севги” фильмимга ҳам Одил Ахмедовнинг акаси продюссерлик қилмоқда.

-Кўпроқ драматик жанрларга қўл урасиз. Сабаб?

-Режиссёрлар ҳам табиатидан келиб чиқиб фильм суратга олади деган гап борку.  Мени ҳам табиатим оғир босиқ. Балки шунинг учундир...   

-Комедия жанрида ҳам ижод қилиш ниятингиз борми?

-Билмадим. Драматик мавзуларда ижод қилиш менга кўпроқ завқ бағишлайди.

-Бугунги рақобат бозорини кузатиб туриб нималардан ўзингизга хулоса чиқарасиз?

-Рақобат бўлгани яхши. Сифат кўтарилади. Лекин бизда хали у нарса бўлмади. Негадир сифат ошишини ўрнига, сифат тушиб бормоқда.  Аслида рақобатни кучайиши сифатни ошишишига сабаб бўлиши керак эди. Лекин хозир бизда аксинча бўляпти. Ўзбек киноси негадир жар ёқасида. Савияга эътибор берадиган режиссёрларимиз саноқли.  

-Энг шармандали фильмлар деб қайсиларни айта оласиз?

-Булар жудаям кўп. Санасам  тугатолмасам керак. Уларни исмини жон деб номма ном айтардиму лекин ижодкорларни кўнгли жудаям нозик бўлади. Агар хозир кимнидир исмини айтсам ўша ҳамкасбимнинг кўнгли синиб қолади. Лекин барибир буни кимдир айтиш керак. Менимча, буни назорат қиладиган Ўзбеккино бор. Тўғри гапни айтиш уларнинг вазифаси. Бундан ташқари энг сифатсиз фильмда ҳам қанчадан қанча ижодкорларнинг меҳнати ётади. Фильм аслида  ижодкорнинг юзи бўлади. Кўпгина режиссёрлар фильмларим менинг "фарзандим” деб айтишади. Лекин бугунги кундаги фильмларнинг аксарияти ногирон фильмлар. Қандай қилиб ўша режиссёрлар фарзандларининг ногирон туғилишига ўзи сабаб бўлади? Бу саволга жавоб бериш улар учун қийин албатта.

-Қайси хамкасбларингизни тан оласиз?

-Юсуф Розиқов, Ёлқин Тўйчиев, Аюб Шаҳобиддинов, Зулфиқор Мусоқов, Шуҳрат Аббосовларни тан оламан.

-Аюб Шаҳобиддинов, Ёлқин Тўйчиев ва Рустам Саъдиев. Учаласидан биттасини танланг.

-Аюб Шаҳобиддинов. Чунки, унда режиссура нуқтаи назари кучли. Яхши сценарий қўлига тушадими ёмон сценарий қўлига тушадими ўзининг режиссёрлик маҳоратини кўрсата олади.

- "Муҳаббатнома” фильмингиз йил фильми бўлганди. Ушбу фильмнинг кўпгина саҳналари Болливудда суратга олинди. Болливвуд хақидаги таассуротларингиз?

-Шу фильмни суратга олишда мен жуда қийналганман. Очиғи мени жуда қийнашган. Бу фильмимдан кўнглим унчалик  тўлмаган. Лекин шундай бўлсада бу фильмимни юксак мукофотга лойиқ топишганидан бошим осмонга етди. "Муҳаббатнома” фильмимнинг продюссерлари мени маблағ томонлама қийнашмаганларида бундан ҳам зўр "Муҳаббатнома”ни олган бўлардим. Сценарийимда тарихий сиймоимиз бўлмиш Бобурга чуқурроқ ёндашув бор эди. Хиндистондаги чиройли суратга олиш майдончаларини ҳам продюссерларим қилиб беришолмаган. Режам бўйича аслида Хиндистондаги боболаримиз қуриб кетган чиройли жойларни суратга олмоқчи эдим. Лекин афсус...  

-Ўша фильмингизда нимага машҳурроқ ҳинд актрисасини олмадингиз?

-Мени шунча алдаган продюссер менга Прити Зинтани олиб берармиди. Ёки Айшвария Райни олиб берармиди.  Мен яхши кўрган актрисаларим кўп эди. Рани Муккержини ҳам жуда хурмат қилардим. Притти Зинта ўзининг ёқимтойлиги билан Айвария ўзининг гўзаллиги билан Рани эса истеъдоди билан ютиб кетарди. Уларнинг суратга олиш жараёнларини қизиқиб кузатдим. Биз борган пайтимизда тарихий фильм суратга олинаётган экан. Уларда гуруҳ гуруҳ бўлиб ишлашар экан.

-Сценарий бўйича талабчанмисиз?

-Ҳа, албатта. Кўпинча Ёлқин Тўйчиевнинг сценарийлари менга ёқади.

-Эшитишимизга қараганда Жаҳонгир Ахмедовдан 5000 доллорга сценарий сотиб олар экансиз?

-Йўқ, хозир мен ундан 500 доллорга ҳам сцеанарий сотиб ололмайман. Фақатгина "Муҳаббатнома”да хамкорлик қилганмиз холос. У билан ўзимни мавзу қилиб гапиришни ҳам истамайман. Уни дунёқараши менга мутлақо зид.

-Қайси режиссёрнинг премьерасидан чиқиб кетгансиз?

-Мен премьерага борсам албатта фильмни охиригача ўтираман. Лекин бормайдиган режиссёрларим кўп. Режиссёрига қараб премерасига бораман.

-Актёр танлаётганда нималарга эътибор берасиз? Гонорар масаласига кўпроқ қарайсизми ёки...

-Йўқ, актёр танлаётганимда гонорар масаласини четга суриб тураман. Кўз олдимга келтирсам қиммат ёки арзонлигига қараб ўтирмайман. Аввал сценарийни бераман. Яхши актриса яхши рольни пулга қараб ўлчамайди.

-Бугунги кунда кўпгина режиссёрларимиз актрисаларга ғалати талаблар қўйишар экан...

-Бу энг ёмон нарса. Санъат ва кино соҳаси шунақа нарсаки шайтон аралашган соҳа. Чиройли актриса, чиройли актёр... Актёр актрисани орасидаги муносабатлар. Ёки режиссёр билан актриса ўртасидаги муносабат...  Мен бу борада жуда катта гапирмоқчи эмасман. Ва бу борада гапиришга хали жуда ёшман. Лекин шуни олдимга мақсад қилиб қўйганманки ҳар доим халол ва тўғри бўлишга ҳаракат қиламан.

-Қайси фильмингиздан катта фойда олгансиз?

-Фильмларимдан катта фойда топмаганман. Фақатгина "Жазо” Фильмимдан яхши натижа олганман.

-Болливуддаги қайси режиссёрни ижоди сизга ёқади?

-Санжай Лила Бхансалининг ижоди менга жуда ёқади. Унинг "Девдас”, "Зулмат”  фильмларини кўриб очиғи унга режиссёр сифатида ҳам тан берганман. Унинг фильмларида фалсафа бор. Бошқа ҳинд фильмларига қараганда юксак фильмлар олади.

-Ўзингиз ҳам фильмларда роль ўйнагингиз келадмими?

-Ҳа, ўзим ҳам роль ўйнагим келади. "Хур қиз” фильмимда кичкинагина эпизодик роль ўйнаганман. Челак кўтарган йигит ролини. Шарпадек ўтиб кетган бўлсам ҳам хурсанд бўлганман. Фильмда ўйнашдан кўра мен учун кузатиш қизиқроқ. Мен кадрдан ўтиб кетишим мумкин. Диалогим бўлмасаям хурсанд бўламан.

-Актёр сифатида чиқариб беролмайман деб ўйлайсизми?

-Йўқ, ундай эмас. Ўзимни актёр сифатида кўролмайман. Режиссёр сифатида ўзимни актёр деб қабул қилолмайман.

-Воз кечолмайдиган актёрингиз борми?

-Битта актёрни доимо боғлаб туриш қийин. Мен хурмат қиладиган яхши кўрадиган актёрим бор. Адиз Ражабов! Лекин Адиз бачкана ва савиясиз фильмларда чиқса унга  ачинаман. Дадам доим айтардилар. "Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин” деб. Адиз Ражабовнинг одамгарчилигига қойил қоламан. Жудаям камтарин йигит. Шу йигит билан хамкорликда кўп ишлар қилишни хоҳлайман. Уни балки одамлар Улуғбек Қодировдан камроқ яхши кўрар. Лекин Адизни яққиндан билган одамлар уни қанақа яхши инсонлигини билишади. "Хавфли саргузашт” фильмимга кичкина эпизотик ролга иккиланиб чақирсам у хеч иккиланмай рози бўлганига хайрон қолганман. Кўпгина машҳур инсонларимизнинг ўзига яраша инжиқликлари бўлади. Бу овқатни емайман уни ейман дейишади. Ёки вақтида сёмкага келмасдан хаммани қийнайди. Лекин Адизни масъулиятлигига ҳам қойил қолганман, ҳам гувоҳи бўлганман.

-Негадир фильмларингизда саунтрейклардан фойдаланмайсиз. Нега?  

-Ўзимга қолса, Севара Назархон, Примадонна, Тоҳир Содиқовларнинг ижодидан фойдаланган бўлардим.  Авваллари бу нарсага эътибор бермасдан. Лекин хозир  шу нарсага ҳам жиддий эътибор қаратмоқчиман.

-Сиз билан хамнафас ижод қилаётган режиссёрларнинг аксарияти маиший мавзулар атрофида айланишади. Бизнинг халқимиз учун бундан бошқа мавзу йўқми?

-Бир томондан маиший мавзу бугунги томошабинларни қизиқтиряпти. Томошабин кинозалга кўпинча маданий хордиқ чиқариш учун, яхши кайфият олиш учун келяпти. Хеч қачон драматик киноларни кўриб эзилиш учун кирмаяпти. Қолаверса, продюссерлар ҳам бир сўм пулини икки сўм қилиш мақсадида маиший мавзуларни талаб қилишяпти. Буни қоралаб бўлмайди. Продюссер ўзини вазифасини бажаряпти, режиссёрлар ҳам. Бугунги кунда актёрлардан нега ролларингиз бир қолипга тушиб қолаяпти деб сўрашса актёрлар режиссёрларни айбдор қилишади. Режиссёрлар менга бир хил роль беришади дейди. Режиссёрларни айбдор қилгандан кўра шунақа фильмларга тушмаслигим керакдир балки деган нарсани ўйлаб ҳам кўришмайди.  Проффесионал актёр ўзи хулоса чиқаради. Профессионал режиссёр ҳам ўзи хулоса чиқаради. Бир хил мавзу атрофида айланиб қолмаслик учун. Мен бошқаларни муҳокама қилишни ёқтирмайман. Бугунги кунда режиссёрларга ҳам осон эмас. Улар ҳам касса томони ўйласа ҳам фильмнинг яхши чиқишига ҳаракат қилишади.

- Фильмни оммалашиши нимага боғлиқ. Сценарийгами режиссёргами ёки актёрлар маҳоратига?

-Ҳар уччаласи ҳам фильмда энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Ва бир бирини тўлдиради.

-Кассабоп бўлмаган фильмларингиз тақдири сизни қай даражада ташвишга солади?

-Ҳар битта фильм мени фарзандимдек гап. Уларни тақдири - мени тақдирим. Гонорарини олдим, фильмни ишладим, энди нима бўлса бўлар деб кетолмайман.

- "Салом севги, хайр севги” фильмингизга бош роллар учун нега айнан Адиз ва Заринани танладингиз?

-Чиқариб бера олиши мумкин бўлган актёрлардан Адизни чеҳраси гавдаланди.

Адиз Ражабов бемор инсон қиёфасини қай даражада чиқариб бера олди? Адиздан бошқа яна қайси актёр бу ролни қойилмақом қилиб ўйнаши мумкин эди?

-Бу рольга бошқа актёрларимизниям таклиф қилган эдим. Уларни бўш вақти бўлмаганлиги боис бу роль Адизга насиб қилди. Ва бу яхшиликка бўлди.  Хозир суратга олиш ишлари якунлангач яхшиям шу рольни Адизга берган эканман дедим ўзимга ўзим.

- Гулчеҳра,  Жамила,  Дилноза  Кубаеваларни режиссёрларимиз улар энди қариди дейишмоқда. Сиз бу хақда қандай фикрдасиз?

-Йўқ, улардан хали жуда кўп фойдаланса бўлади. Қариди деган одамларнинг ўзи қариган. Бу актрисаларни очилмаган қирралари жуда кўп.

- Янги чеҳраларни кашф этиш даври келмадимикан?

-Ҳар доим фильмларимда янги чеҳралардан фойдаланишга ҳаракат қиламан. «Салом севги, хайр севги!» фильмимда Одил Ахмедовнинг акаси Ёқуб Ахмедовдан фойдаландим.

-Бирон бир актрисага уйланиш ниятингиз бўлганми? 

-(қатъият билан) Йўқ! Мен рашк бобида Отелломан.

-Доим фильмларингизда улкан муҳаббатни тараннум этасиз. Ўзингизда ҳам шунақа кучли муҳаббат бўлганми?

-Ҳа, бўлган. Севги шунақа туйғуки буни икки оғиз сўз билан ифодалаб бўлмайди. Бу ташқи кўринишга ҳам боғлиқ эмас. Бу ички бир руҳиятга боғлиқмикан ҳам деб ўйлаб қоламан. Баъзан севганимдан афсусланган пайтларим ҳам бўлган. Лекин нимаики бўлса яхшиликка бўлганини жуда яхши биламан. Севиб қолган инсонни қиёфаси хатто ҳарактери ҳам ўзгаради.

- "Салом севги, хайр севги” фильмини кўрган томошабин залдан қандай рухда кинозални тарк этади деб ўйлайсиз.

-Олдиндан бирон нарса дейиш қийин. Томошабин руҳияти ҳар хил. Бу хақда фильмни премерасидан кейин суҳбатлашсак аниқ жавоб бера олишим мумкин.

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1105