Маълумотларга қараганда, Анжелина Жоли ва Брэд Питт шу баҳорда ниҳоят, тўй қилади. Бундай қарорга келишларига сабаб, уларнинг олти фарзандининг илтимослари бўлди. Ким буни навбатдаги пиар деб билса, бошқа биров ажойиб хушхабар дея олқишлайди. Тўй куёвнинг, Питтнинг туғилиб ўсган ватани Спрингфилдда ўтказилиши режалаштирилган! Тўй маросими жуфтлик фарзандлари туғилган мамлакатларнинг анъана ва удумлари уйғунлашувига асосланади: Камбоджи, Вьетнам, Эфиопия ва Намибия. Энг муҳими, бу режа анчадан бери тузилган бўлиб, тайёргарлик авжида. Ҳатто тўйни қандай ўтказиш репетициялари ҳам бўлиб ўтяпти. Тўйда фақат ва фақат қариндош уруғлар иштирок этиши кўзда тутилган.