Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Қачон қолганларга дарс бўлади?

Дата: 06.05.2024
Автор: admin

Омма орасига яшин тезлигидан тарқаб кетган ИККИ МАШҲУР ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ беҳаё видеодан сўнг нима дейишга ҳайрон қоласан, киши. Бундай шармандалик такрорланганига ҳеч қанча бўлмагандику? Хулоса қилиш ўрнига, такрор этиш. Тавба, ҳозир қинғир ишнинг қийиғини 40 йил кутиш шарт эмас бўлиб қолди... Олдинги беҳаёларни борингки, "ёшлик бебошлик” деб силлиқлаб кетишга ботинсак, янги "қаҳрамон”ларнинг оиласи, гулдек фарзандлари, неваралари бор, ахир!  Санъат аҳлига берилаётган эътиборга тупуриш бундан ортиқ бўлмаса керак! Давранинг тўрини уларга бўшатиб берганимиз, йиллаб йиғиб терганимизни 4 та қўшиғи учун сарфлашга тайёрлигимиз, тоза, соф тасаввурларимизни булғашлари мумкин деган ҳақ-ҳуқуқни бермайди-ку? Ҳамма жиноятларни кечириб бўлар, маънавиятга душманликни-чи? Танага етказилган жароҳат битади, касаллик малҳамдан шифо топади... Жамоатчилик тафаккурига шикаст етказиш-чи? Унга қандай даво бор? Йиллар ўтиб, ҳаммаси унутилади, деб ўзимизни овутганимизда, хотира светафор қизил чироғи каби диққат тортиб туриши чатоқ-да!  Ҳирс устун келса, кўзни ожиз қиладимикан?  Лифтдагиларнинг исм-шарифларини  тилга олгим йўқ. Уларни фақат яхши кунларда эслашни хоҳлардим...Наҳот, инсон ўз-ўзига душман бўлиши шу қадар осон бўлса? Халқ назаридан қўймасин деган табаррук тушунча моҳиятини йўқотдими? Наҳот, шундай лаъйин ишларни  қилаётганда, оила, мухлислар, халқ меҳри, бурч ҳақидаги тушунчаларга кафан бичилган бўлса?  Балким, турли важлар топиб, ўзларини оқлашар ҳам. Бироқ, виждон азоби-чи?(Агар бўлса)  

Бу кўнгилсиз воқеалардан хулоса чиқариш керак, бировнинг қора кунини эса ҳеч ким масхаралаш ниятида эмас.  

"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг санъаткор одобининг юксак мезонлари,  маънавиятни юксалтиришга қаратилган қатор тадбирларда иштирок этмасликнинг оқибатимикан бу?  Инсоф, диёнат, оқибат ҳақидаги интервьюларнинг бари ёлғон экан-да. Эссиз, шунча ишонч ва эътиқод! Мухлисларга ёд бўлиб кетган тароналар уволи тутмаса яхши! Куйлаганларига ўзлари амал қилишмабди-да, а?

Актриса ва режиссёрнинг ўйламай босган қадаими наҳот, бу устоз ва шогирдга сабоқ бўлмади? Яхши ва ёмон қўшиқлар, ҳаёли ва беҳаё клипларни элакдан ўтказадиган мутасаддиларга савол бор: ўша ижодкорларнинг маънавий қиёфасидаги кемтикликлар учун ким жавоб беради? Хуллас, саволларнинг кети узилмайди. Надомат бўлсинким, жавоб берадиган одам йўқ... Лифт қаҳрамонлари минг ўзини оқламасин, журналистлар на ошира олади, на бекита олади, на оқлай олади. Журналистнинг вазифаси ахборот етказиш. Бизнинг айни дамдаги асосий мақсадимиз эса, тарқаб кетган номақбулгарчиликдан жўяли хулоса чиқаришга бир ундов. Кўзни каттароқ очиш мавриди аллақачон келди.

Шу алфозда одатда айбдор излаймиз. Айб лифт қурғурдами, баччағар яширин камерадми ё қилғилиқни қилиб, ўзини фаришта тутаётган мусичаи бегуноҳ "қаҳрамон”лардами? Азиз лифтдаги машҳурлар, бировга айб тўнкашдан олдин ҳаммасини обдон ўйлаб, ўз боғингиздан бошласангиз бўлармиди? Ҳар ҳолда, фанатик ёшлик давридан аллақачон ўтган, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган, устоз деган улуғ шарафга эга инсонсизлар...Шунча пайт ҳамма гапингизга ишониб келдик...Лифтдаги ҳолатнинг ҳам ёлғонлигига қанийди ишонтира олсангиз...Қанийди...Видеони ўйлаб топганни қарғашга ҳожат йўқ. Яширин камералар ҳам шу қадар тиниқ оладими а, кўрганларингга ишонмай десанг, ўзингни суньий жиннига чиқармасанг, бошқа иложи йўқ. Алқисса, қиссадан ҳисса чиқармоқ керак!

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 965