Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

2013 йил башоратлари

Дата: 29.04.2024
Автор: daminiki
2013 йил кириб келишига тобора оз фурсат қолмоқда. Бундай пайтда одатда янги йилга оид башоратлар, хусусан мунажжимларнинг кейинги йилга нималарни ваъда қилаётгани ва қайси бурж эгаларини нималар кутаётгани билан қизиқамиз. Қуйида айнан 2013 йилга оид ана шундай башоратлар билан танишиб олишингиз мумкин.
 
2013 йил– Қора сув илони йили ҳисобланади. Хитой тақвимида у донолик ва кучли ирода рамзи, деб келтирилади. Аммо кўпинча у фақатгина ўз ҳиссиётларига асосланиб, атрофдагиларнинг маслаҳатисиз иш тутиши мумкин. Бу эса 2013 йилда кўпчиликда турли мукофотларни қўлга киритиш имконияти туғилиши, бироқ  қандайдир нотўғри ҳаракат билан бу орзулар пучга чиқиши мумкинлигидан далолат беради. Шундай экан, фақатгина ўз ақлига таяниб, бировнинг алдовига чалинмай иш тутган инсонларгина илоннинг рағбатига муносиб бўлишлари мумкин, сабаби у мулоҳазали инсонларни яхши кўради.
 
2013 йил айниқса фаол ҳаракатдаги инсонлар учун омадли келиши кутилмоқда: олимлар, сиёсатчилар, ўқитувчилар ва ҳ.к.. Ўзини шахс сифатида ривожлантирмоқчи бўлган одамларга ҳам илон ёрдам қўлини чўзади. Ижодкор одамларни илон ҳар соҳада қўллаб қувватлайди. Унча машҳур бўлмаган рассом, шоир, мусиқачи, ёзувчи ва олимларнинг бу йил танилиш имкониятлари жуда юқори бўлади. Ижодий фаолиятини энди бошлаётганларга ҳам омад кулиб боқади.
 
Молиявий томондан 2013 йилдан нима кутса бўлади? Илонни у қадар тежамкор деб атаб бўлмаса ҳам, у кераксиз ҳаражатларни ёқтирмайди. У кераксиз нарсага майда ҳаражат қилгандан кўра, битта керакли нарсага катта ҳаражат қилишни маъқул кўради. Илон йилида қарз ёки кредитлар олишдан сақланганингиз яхшироқ, улар фақат ташвиш келтириши мумкин.
 
Севги борасида 2013 йил қандай келади? Шиддатли аммо қисқа муддатли севгини илон йилидан кутманг. Муносабатларга енгил қарайдиган инсонлар учун янги йил унча омадли бўлмайди. Бундай инсонларга илон умуман ёрдам бермайди. У жиддийликни қадрлайди, шу сабабдан ёлғиз инсонлар ўз жуфтларини учратишлари мумкин бўлади. Агар айнан мана шу йилда жуфтингизни учратсангиз, сизни бутун умр катта бахт тарк этмайди. 
 
2013 йилнинг боши бироз қийин кечади. Кўпчилик одамларда кундалик хаёт тарзини яхшилашга бўлган жиддий эҳтиёж пайдо бўлади. Яқин орада илон ҳеч кимга ёрдам бериш нияти бўлмаса ҳам, меҳнатсеварларни қуруқ қолдирмайди.
 
Шунингдек йил бошида сурункали касали борларнинг дардлари авж олиши мумкин. Шу сабабли бундайлар ўзларига керакли дориларни ғамлаб олишлари керак. 2013 илон йилида омадингизга эмас фақат ўз кучингизга ишоннг. Бировларнинг кучига ва ёрдамига ишонадиган инсонларга бу йил омадли бўлмайди.
 
2013 йилнинг ўрталари сермаҳсулроқ бўлади. Янги корхона очиш нияти бор инсонларга илон қўлидан келган ёрдамини аямайди. Ишингиз қанчалик кўп бўлмасин иккинчи ярмингизга албатта вақт ажратинг ва эътиборлироқ бўлинг. Биргаликда кино, кафе, маданий тадбирларда қатнашинг. Агар вақтингизни фақат ишга сарфласангиз иккинчи ярмингиз бундан норози бўлади ва бу ҳатто айрилиққа ҳам олиб келиши мумкин.
 
Умуман аввал айтганимиздек илон жиддий муносабатларни қадрлайди, ва қийин вақтдан амаллаб ўтиб олсангиз сизни келажакда бахтли хаёт кутади. Йил оҳирида ишингизда ҳеч нима ўзгартиришга ҳаракат қилманг–фарзандингиз хаётини ўзгаритиршга ҳаракат қилинг, уларга арзирли машғулот топинг. Оилавий хаётда сизни тинчлик-ҳотиржамлик ва молиявий барқарорлик кутмоқда, агар улар ҳалолик билан топилган бўлса албатта.



манба: darakchi.uz
Прикрепления: Расм 1
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1901