Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

2012 йил Ўзбек корхонаси Гиннес китобига киритилди!

Дата: 29.04.2024
Автор: admin

2012 йилнинг унутилмас воқеаси: Ўзбек корхонаси Гиннеснинг рекордлари китобига киритилган кун! Қашқадарёда жойлашган "Oltin Yo'l GTL” қўшма корхонаси жамоаси ёруғ-диодли чироқлардан тасвир яратиш бўйича жаҳон рекордини янгилади.

2012 йилнинг ёзида биз — Гиннеснинг рекордлари китобига киритилдик. Кўпчилик бу воқеадан вақтида бохабар бўлмади. Ҳечдан кўра кеч бўлса-да, шу рекорд ҳақида батафсил айтиб ўтамиз!

Қашқадарёда жойлашган "Oltin Yo'l GTL” қўшма корхонаси жамоаси ёруғ-диодли чироқлардан тасвир яратиш бўйича жаҳон рекордини янгилади.

Тафсилотларга кўра, "Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, "Sasol” (Жанубий Африка Республикаси) ва "Petronas” (Малайзия) компаниялари томонидан ташкил этилган ушбу қўшма корхона қурилишидан аввал бир миллион донадан ортиқ чироқлар ёрдамида унинг улкан нурли тасвири яратилди. Умумий майдони 750 минг квадрат метрдан иборат бўлган мазкур нурли тасвирни вужудга келтириш учун 1012840 дона ёруғ-диодли чироқдан фойдаланилди. Ваҳоланки, бу борадаги аввалги жаҳон рекорди – 2010 йилда Голландияда қайд этилган бўлиб, ўшанда 50 минг дона чироқ қўлланилган эди.

—  Бу лойиҳа "Oltin Yo'l GTL” жамоаси, "Тошшаҳарнур” корхонаси ва "Malwell Corporate Projects” компанияси саъй-ҳаракати билан амалга оширилди, — дейди "Тошшаҳарнур” корхонаси масъул ходими Адҳам Тўраев. — Бунинг учун олти кун вақт ҳамда 24 километр узунликдаги ёруғ-диодли қувурлар ҳамда 14 километрлик сим сарфланди. Ушбу материаллар ёрдамида яратилган қурилмани соатига 302 киловатт миқдоридаги электр энергияси билан таъминлаш учун учта генератор қуввати ҳамда Шўртан газ-кимё мажмуаси ва ёнидаги темир йўл бекати имкониятларидан фойдаланилди.

Гиннесс рекордлар китоби талабларига кўра, рекорд қайд этилиши учун, энг аввало, мазкур китобнинг расмий вакили уни бевосита кузатиши, бундан ташқари, барча чироқлар бир вақтнинг ўзида ёниши ҳамда камида 5 сония ўчмай туриши, қолаверса, нурли тасвир аниқ акс этиши лозим экан. Амалда эса барча талаблар ортиғи билан бажарилди. Чироқлар 5 соат давомида ёниб турди. Рекордни қайд этиш учун ҳаво шари ва узун нарвонли ўт ўчириш машинасидан фойдаланилди.

 

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 843