Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

1 августдан иш ҳақи ва пенсия 15% га ошади

Дата: 05.05.2024
Автор: admin
5 июль куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

2012 йилнинг 1 августидан бюджет ташкилотлари ва муассасаларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори ўртача 1,15 бараварга ошади. 

Хусусан, 1 августдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўловларнинг қуйидаги энг кам миқдори белгиланади: 

иш ҳақи – ойига 72 355 сўм;

ёш бўйича пенсия – ойига 141 520 сўм

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 141 520 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва ишга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар - ойига 86 835 сўм.

Иш ҳақига қўшимча тўловларнинг барча турлари, оналарга болани парвариш қилиш учун у икки ёшга тўлгунча бериладиган нафақалар, болали оилаларга бериладиган нафақалар, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланадиган компенсация ва бошқа тўловлари 2012 йилнинг 1 августидан бошлаб, мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига қараб амалга оширилади.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1054