Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

180 га яқин қадимий тангаларни яширинча олиб кетаётган чет эл фуқароси ушланди

Дата: 05.05.2024
Автор: admin
Маънавиятни шакллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган мезонлардан бири маънавий меросдир. Маънавий мерос кенг тушунча бўлиб, унинг таркибий қисмларидан бири маданий мерос хисобланади.

Маданий мерос инсоният пайдо бўлганидан бошлаб шаклланган ва асрлар ўтиши билан такомиллашиб борганлиги ҳақидаги маълумотлар тарихий, этнографик, археологик манбаларда кўрсатилгандир. Маданий мерос мазмунан аждодларимиз томонидан яратилган ахлоқий, илмий, диний, тафаккурий ва руҳий қарашлар, халқ маданияти ҳамда ижоди каби моддий-маънавий бойликлар мажмуасидан иборатдир.

Бош қомусимизда фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашлиги ҳамда маданий ёдгорликлар давлат муҳофазасида эканлиги кўрсатилган.

Республикамиз ҳудудидан ноёб ва маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши миллий ва халқаро қонунчиликка асосан йўлга қўйилган. Унга биноан, ҳар бир ноёб ҳамда тарихий аҳамиятга молик товарларни республикамизга олиб кириш ёки олиб чиқиш мутасадди давлат идораси - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари Вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг тегишли хулосалари асосида олиб борилади. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги 131-сонли Қарорига илова қилинган "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида”ги Низомнинг I бўлим 4-бандига мувофиқ, эллик йил муқаддам ва ундан олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетиш таъқиқланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини мувофиқлаштириш бўйича  қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1871 сонли Фармонининг           4-иловасида республикамиздан ташқарига олиб чиқиш таъқиқланган бир қатор товарларнинг рўйхати келтирилган. Унга кўра ноёб ва тарихий аҳамиятга эга нарсалар ҳамда тери ва тери маҳсулотлари ҳам юқорида қайд этилган  иловадаги товарлар қаторидан жой олади.

Шунга қарамай, айрим шахслар томонидан ноёб ва маданий бойликларни қинғир йўллар билан олиб чиқиб кетиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Яқинда ана шундай ҳолат "Келес” темир йўл  божхона пости ходимлари томонидан  фош этилди. 

"Тошкент-Свердловск” йўналиши бўйича кетаётган поезд йўловчиси, қўшни давлат фуқароси Е.Красюковнинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, божхона баённомасида қайд этилмаган ва божхона инспекторининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 180 донага яқин хар-хил ёзув ва ўлчамдаги  қадимий тангалар ҳамда 270 дона турли хил қадимий буюмлар борлиги аниқланди. 

Бадиий экспертиза бошқармасининг хулосасига кўра, ушбу тангалар эрамиздан аввалги Ҳинд-Юнон ҳамда Чоч давлатлари, Қанғ ва Варахша тарихий шаҳарларида шунингдек, Темурий ва Шайбонийлар даврига мансуб бўлиб, қадимий аҳамиятга эга эканлиги ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланганлиги маълум бўлди. Эндиликда ушбу тарихий ноёб тангалар ўрнатилган тартибда Ўзбекистон халқлари тарихи музейи фондидан жой олади.

Шунингдек, "Келес” темир йўл божхона пости ходимлари томонидан ҳам яна бир божхона қоидабузилишининг олди олинди. "Тошкент-Свердловск” йўналишидаги поезднинг вагон кузатувчиси О.Абдуллаевнинг масъуллиги остидаги вагонни божхона назоратидан ўтказиш чоғида ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз қиймати 35 миллион сўм бўлган 15 дона қоракўл терисидан тикилган устки кийим ҳамда 377 дона қоракўл терилари  борлиги маълум бўлди. Ушбу тери ва тери маҳсулотларини божхона ходимларидан яширинча олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. 

Ҳозирда юқоридаги қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1039